Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » “Бир суд-бир инстанция” тамойили жорий этилди

“Бир суд-бир инстанция” тамойили жорий этилди

08 январь 2021 йил
38
0

Ҳар қандай ривожланган мамлакатнинг обрў-эътибори, унинг нуфузи, ушбу минтақадаги инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг қонуний манфаатлари қандай даражада таъминланганлиги билан баҳоланади. Шу жумладан мамалакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳатлар ҳалқимизнинг кўз ўнгида ўз самарасини кўрсатмоқда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини янада ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил29 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида мамалакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини янада ошириш бўйича қилинадиган ишлар таъкидлаб ўтилган. Суд ҳуқуқ соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича 40 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинганлиги, амалга оширилган одил судлов жараёнида ноҳақ айбланган 719 нафар шахсларга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилганлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил29 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида алоҳида тўхталиб ўтилган.

Суд соҳасидаги бундай ўзгаришлар аввало ҳалқимизда ҳақиқат ва адолатга бўлган ишончни мустаҳкамласа, судьялар корпусига янада каттароқ ва масъулиятли вазифаларни юклайди. 2021 йил 1 январдан бошлаб, вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизидасудьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаган ҳолда ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судьлари ташкил этилди.

Шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатинимаъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилди. Фуқароларнинг сарсонгарчилигини олдини олиш, уларнинг вақтини тежаш ва ортиқча ҳаражатларнинг олдини олиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича 4 та туман ва 1 та туманлараро, 4 та туман ва 1 та туманлараро иқтисодий судлар ташкил этилиши назарда тутилган.

Суд органларининг амалдаги тузилишини давр талаби ва жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш фақатгина тизимга бўлган ҳалқнинг ишончини, судларда очиқлик ва шаффофликни таъминлайди.

Жиноят ишлари бўйича

Жиззах вилоят судининг судьяси А.Хомидов


Жиноят ишлари бўйича

Зафаробод туман судининг раиси С.Низомов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар