Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИЛДИ

22 февраль 2021 йил
25
0
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 24 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 6 январда маъқулланган.
1) 7-модда иккинчи қисмининг русча матнидаги «законодательством, принятым» деган сўзлар «законами, принятыми» деган сўзлар билан алмаштирилди;
2) 33-модданинг русча матнидаги «законодательством» деган сўз «законами» деган сўз билан алмаштирилди;
3) 85-модда тўртинчи қисми 8-бандининг русча матнидаги «законодательством» деган сўз «законодательными актами» деган сўзлар билан алмаштирилди;
4) 86-модда бешинчи қисми 8-бандининг русча матнидаги «законодательством» деган сўз «законодательными актами» деган сўзлар билан алмаштирилди;
5) 93-модда биринчи қисми 16-бандининг ўзбекча матнидаги «қонун ҳужжатлари» деган сўзлар «қонунчилик» деган сўз билан алмаштирилди;
6) 98-модда учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар «қонунчиликка» деган сўз билан алмаштирилди;
7) 100-модда саккизинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «қонунларига» деган сўз «қонунчилигига» деган сўз билан алмаштирилди;
8) 107-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир»;
9) 117-модда саккизинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «қонунларга» деган сўз «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар билан алмаштирилди.
Вилоят судининг судьясиА.Хомидов

Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман судининг раиси
С.Низомов
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар