Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ЗАФАРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ МОЛИЯ-ИҚТИСОДИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ

ЗАФАРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ МОЛИЯ-ИҚТИСОДИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ

28 ноябрь 2023 йил
1 406
0

Бегиев Хасан Ғафурович

 

2022 йил 30-декабрьдан Зафаробод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи 

1985 йил 8 июльда Фориш туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2008 йил, Гулистон давлат университети, 2020 йил, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи, давлат бошқаруви. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2004-2008 йй. - Гулистон давлат университети талабаси

2008-2009 йй. - Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокимлиги молия бўлими халқ таълими муассасаларини молиявий ҳисоб-китоб операциялари сектори ҳисобчиси

2009-2010 йй. - Фориш тумани ҳокимлиги молия бўлими бюджет бўлими 1-тоифали иқтисодчиси

2010-2012 йй. - “Фориштумангаз”  филиали техника хавфсизлиги бўлими бошлиғи

2012-2015 йй. - “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Жиззах филиали  Фориш тумани телекоммуникация боғламаси бошлиғи

2015 -2015 й.  - Фориш тумани ҳокимлиги молия бўлими мудир ўринбосари

2015-2017 йй. - Фориш тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири

2017-2018 йй. - Фориш тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

2018-2020 йй- Мирзачўл тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари 

2020-2022 йй. - Мирзачўл тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари  бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи

2022-2022 йй. - Шароф Рашидов тумани “Равот” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси

2022 й. - ҳ.в.   - Зафаробод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари  бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи


Зафаробод туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли ва 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарорига мувофиқ комплекс таркибига кирувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, комплексга умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирадиган вазифаларни ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирларини белгилайди.

Комплекс таркибига кирувчи тегишли ташкилотлар раҳбарларини танлаш, лавозимга тавсия этиш ва зарур бўлганда алмаштириш масалалари бўйича таклифларни шакллантиради, тегишли таклифларни туман ҳокимига тақдим этади.

Жиззах вилоят ҳокимлиги тегишли котибияти ва гуруҳлари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Туман ҳокимлигида ижро интизоми талабларига риоя этилишини назорат қилади ва таъминлайди.

Ҳудудда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг улушини янада кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича дастурларни амалга оширилишини назорат қилади ҳамда бу борадаги вазифаларни мувофиқлаштиради;

Ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини оширишга қаратилган тадбирларни амалга оширади;

Барча даражадаги бошқарув ва ижро органларининг ҳудудда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни чуқур таҳлил этилишини мувофиқлаштиради;

Ҳудудда чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан зарур чора-тадбирларини амалга оширишни;

Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникациятехнологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимояқилиш самарадорлигини ошириш бўйича зарур тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди;

Аҳолини истеъмол товарлари ва пуллик хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар ўтказилишини мувофиқлаштиради;

Туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этади.

Иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вилоят бошқарма, ташкилотла ва идоралар ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиклаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулокот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлашдастурларини ишлаб чиқади ва сўзсиз амалга оширади;

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлайди, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетлар ижроси жараёнида бюджетга тушумларни келиб тушишини кўпайтириш ва қўшимча захираларни аниқлаш;

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиради, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳанииндустриялашган тармоқка айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини кайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотлариниэкспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқади, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб боради ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойлардаҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратади, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилади.

Туман ҳокими раислигида қуйидаги комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади:

1.Туман ҳокимлиги ҳузуридаги асосий турдаги ижтимоий муҳим истеъмол маҳсулотлари нархларини назорат ва мониторинг қилиш бўйича доимий фаолият юритувчи туман комиссияси;

2.Такрорий экинларни экиш, етиштириш, олинган маҳсулотни қиш-баҳор мавсумига захирага ғамлаш ҳамда ички ва ташқи бозорларда сотиш ишларини ташкил этиш бўйича туман комиссияси;

3.Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби;

4.Туман ҳудудий танлов комиссияси. (“ноль” харид қийматда сотилиши белгиланган объектлар учун минимал инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаш комиссияси)

Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйичабиринчи ўринбосари бошчилигидаги комиссиялар:

1.Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси;

2.Ёшларни муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резерви сафига тайинлаш бўйича туман чақирув комиссияси.

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

-

-

Туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими;

Туман статистика бошқармаси;

- Туман ҳокимлиги молия бўлими;
- Туман ғазначилик бўлими
- Туман давлат солиқ инспекцияси;
- Туман тижорат банклари;
- бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими;
- Туман меҳнат муносабатлари ва аҳоли бандлик бўлими;
- Туман бозорлари фаолияти;
- Туман архив иши бўйича ҳудудий бўлими;
- суғурта компаниялари туман филиали;
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар