Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туман ҳокими

Зафаробод туман ҳокими

24 декабрь 2018 йил
622
0

Қаршибоев Иброҳим Болтаевич

2018 йил 4 апрелдан Зафаробод тумани ҳокими

1970 йил 11 ноябрда Самарқанд вилояти Булунғур туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1992 йилда Жиззах давлат педагогика институти (кундузги), 2004 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини  тамомлаган. Мутахассислиги жисмоний тарбия ўқитувчиси, ҳуқуқшунос. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

Телефонлар: 0(372) 472-24-20, Факс: 0(372) 472-24-20,

Манзил:  Зафаробод тумани, Зафаробод шаҳарчаси, Мустақиллик кўчаси, 1-уй

Иш кун вақти ва тартиби: 09:00-18:00 // Тушлик 13:00 дан 14:00 гача

EХАТ: zafarobod.t.@exat.uz// E-mail: zafarobod@jizzax.uz

WEB Site: zafarobod.jizzax.uz

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1987-1988 йй. - Жиззах давлат педагогика институти талабаси

1988-1989 йй. - Ҳарбий хизматда

1989-1992 йй. - Жиззах давлат педагогика институти талабаси

1992-1996 йй. - Жиззах политехника институти ўқитувчиси

1996-1997 йй. - Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги ўқув маркази тингловчиси

1997-1998 йй. - Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жиноятчиликни олдини олиш бўлими вояга етмаганларни қабул қилиш ва тақсимлаш муассасаси тарбиячиси

1998-1998 йй. - Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жиноятчиликни олдини олиш бўлими  жамоатчилик ахлоқи соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлинмаси инспектори 

1998-2000 йй. - Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси «Динамо» жисмоний-тарбия ва спорт жамияти Кенгаши раисининг ўринбосари 

2000-2000 йй. - Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ихтиёрида

2000-2001 йй. - Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жанговорликда қўллаш отряди бошлиғининг ўринбосари

2001-2008 йй. - Жиззах вилояти Пахтакор тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари

2008-2009 йй. - Жиззах вилояти Жиззах тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари

2009-2016 йй. - Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги қўриқлаш бошқармаси бошлиғи

2016-2017 йй.  - Пахтакор тумани ҳокими

2017-2018 йй. - Дўстлик тумани ҳокими вазифасини бажарувчи

2018 й.ҳ.в  - Зафаробод тумани ҳокими 

Иш вазифаси: Туман ҳокими туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади. Шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар