Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида 5 та эҳтиёжманд оила уй билан таъминланди

Зафаробод туманида 5 та эҳтиёжманд оила уй билан таъминланди

05 январь 2019 йил
315
0

Зафаробод тумани “Ёрқин” шаҳарча фуқаролар йиғинида янги турар жой иншоотлари фойдаланишга топширилди. Янги уйларга 5 та эҳтиёжманд оила кўчиб кирди.

Турар жой билан таъминланиши режалаштирилган эҳтиёжманд оилалардан 5 таси барча қулайликларга эга 2 сотихли янги намунали лойиҳадаги уйларга эга бўлди.

– Олти нафар фарзандим, уч набирам билан ижарада яшаб келаётган эдик, – дейди янги уйлардан бирига кўчиб кирган Хайринисо Ўтанова. – Давлатимизнинг биз каби ночор оилаларга кўрсатаётган ғамхўрлиги туфайли ўз уйимизга эга бўлдик. Бу қандай бахт эканлигини мен каби ўз бошпанасига эга бўлган кишигина ҳис этади. Бу яхшилик учун давлатимизга, Президентимизга раҳмат. Бу ғамхўрликни фарзандларим Ватанимизга, халқимизга садоқат билан хизмат қилиб қайтаради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ уй-жойларининг 25 фоизлик бошланғич бадаллари Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан тўлаб берилди.

Туманда бу йил эҳтиёжманд хотин-қизлардан ўн нафарининг оиласини имтиёзли асосда уй билан таъминлаш белгиланган.

Тошқул Бекназаров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар