Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » “ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР”

“ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР”

29 июнь 2020 йил
260
0

Жорий йилнинг 29 июн куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг ташаббуси билан 30 июн ёшлар куни байрами муносабати билан ёшлар билан онлайн тарзда учрашув, Форум ўтқазилди.
Форумни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари, Ўзбекистон ХДП МК раиси У.И.Иноятов очди ва ёшларни байрам билан табриклаб, бугун Жонажон Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган ислоҳатларда, бунёдкорлик ва ижодкорликда албатта ёшларнинг ўрни алоҳида эканлиги, бугун ёшларимизни соғлом, маънавий етук, зукко, Ўзбекистонимизни тақдирини ўз зиммаларига олишга қодир йигит ва қизларни вояга етқазиш бу биринчи ва энг муҳим масала эканлигини таъкидлаб ўтилди.
Албатта бугун Ўзбекистонда Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшлар учун амалга оширилаётган ислоҳатларнинг мисли йўқ ягона даражада эканлиги, ёшларнинг таълим, илм олишлари учун дейсизми, ёшларимизни соғломлаштириш учун яратилган шарт-шароитларни дейсизми, ёшларимизни мақсадларига етишлари учун яратиб берилган тизимни қўллаб-қувватлаган ҳолда, бугун ёшларимиздан фақат олдинга интилиши кераклиги талаб этилади.
Ёшлар форумида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги ёш депутатлар, “Истиқбол” ёшлар қаноти етакчилари иштирок этишдилар. Иштирокчилар томонидан ёшлар келажаги, уларнинг таълим олиш жараёнлари бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазалари, таклифлари билан иштирок этдилар.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар