Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан белгиланган йўлнинг узвийлиги ва изчиллигини таъминланмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан белгиланган йўлнинг узвийлиги ва изчиллигини таъминланмоқда

24 август 2020 йил
76
0


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадида 2016 йил 5 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармон ижроси юзасидан ҳукуматимиз томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, иқтисодиётда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар томонлама ҳимоя қилиш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланганлиги сабабли бугунги кунда барча соҳаларда кўрсатгичларни ўсиши кузатилмоқда.
Жумладан, корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, туманда 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) сони – 610 тани ташкил қилмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг 123 та (20,2 фоизи) савдо, 97 та (15,9 фоизи) саноат ва 27 та (4,4 фоизи) қурилиш соҳаларига тўғри келади.

Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг – 12,3 фоизи давлат мулкини ташкил этиб, қолган – 87,7 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 29,0 фоизи хусусий корхоналар, – 1,3 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, – 57,4 фоизини ташкил қилиб барчаси фаолият кўрсатиб келмоқда.
2020 йил 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари рўйхатдан ўтганлар сони 461 тани ташкил этиб, шундан 383 таси фаолият юритмоқда. Шунингдек, 2020 йил январь-июнь ойларида янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 90 тани ташкил этади. Ўз навбатида фаолиятини тугатган кичик бизнес субъектлари сони йўқ.
Дастлабки маълумотларга асосан жорий йилнинг январь-июнь ойларида Зафаробод туманида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 128,8 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 127,9 % ни ташкил этди
Xизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда xизмат кўрсатиш соҳасининг ролини оширишга катта таъсир кўрсатади. Xизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта қисмини ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради. Натижада, 2020 йил январь-июнь ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 32,9 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 93,7 % ни ташкил этди.
2020 йилнинг январь-июнь ойларида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 385,2 млрд. сўмни ёки 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,7 фоизни ташкил қилди.
2020 йил январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 274,8 млрд. сўмни ёки 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 99,4 фоизни ташкил қилди.
Фармоннинг амалга оширилиши мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг асосий омили сифатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги маъмурий ғовлар ва сунъий тўсиқларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан белгиланган йўлнинг узвийлиги ва изчиллигини таъминлаш имконини беради.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар