Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Жиззахда цемент заводи қурилади

Жиззахда цемент заводи қурилади

04 февраль 2019 йил
390
0

Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, президентнинг “2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3874-сон қарорига мувофиқ “Huaxin Cement’' Co LTD (XXP) компанияси томонидан умумий қиймати 150,0 млн АҚШ долларилик бир йилда 1,2 млн тонна портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган цемент заводи қурилиши назарда тутилган. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида "Huaxin Cement” Со LTD (ХХР) компанияси томонидан масъулияти чекланган жамият шаклида “Huaxin Cement Jizzakh" хорижий корхона ташкил этилган.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

бир ой муддатда инвестор билан инвестиция шартномаси белгиланган тартибда тузилишини таъминлайди, унда инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, инвестициялар ҳажмини, ташкил этиладиган иш ўринларининг режалаштириладиган сонини, инвесторга бериладиган имтиёзлар ва преференцияларни ҳамда дастлабки техник-иқтисодий параметрларни ҳисобга олган ҳолда бошқа инвестиция мажбуриятларини ва ижтимоий мажбуриятларни назарда тутади;

инвестиция шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар инвестор томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида цемент заводи қурилиши учун Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ҳудудида 81 га қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси ажратилишини таъминлайди.

“Huaxin Cement Jizzakh" МЧЖ ХКга инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини 2019 йил 1 июлгача муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқиш билан амалга оширишга истисно тариқасида рухсат берилди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖ қурилаётган цемент заводи ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникацияларига уланишида “Huaxin Cement Jizzakh” МЧЖ ХКга зарур ёрдам беради.

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси истисно тариқасида “Huaxin Cement Jizzakh" МЧЖ ХКга норуда фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига, шу жумладан, Фориш конида глина қазиш ва Жиззах вилоятида жойлашган Шарқий Учқўрғон конида оҳактош қазиш учун тўғридан-тўғри музокаралар асосида лицензиялар берилишини таъминлайди.

Қурилиш вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайди ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан зарур давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатади.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инвестиция лойиҳаси давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ва уни амалга оширишда табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан зарур назоратни белгиланган тартибда таъминлайди.

“Huaxin Cement Jizzakh" МЧЖ ХК инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

а) ишлаб чиқариш бошлангандан кейин 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда юридик шахслардан олинадигan фонд солиғини, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини тўлашдан;

б) 2020 йил 1 октябргача бўлган муддатда:

“Huaxin Cement Jizzakh” МЧЖ ХК ва унинг субпудрат ташкилотлари томонидан, шу жумладан, “вақтинча олиб кириш” божхона режимида белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хомашё ва материаллар, машина ва механизмлар, махсус транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи узеллар, приборлар ва инструментлар, техник ва лойиҳа ҳужжатлари божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно);

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;

кўрсатиладиган хизматлар, четдан олиб келинадиган товарлар, материаллар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, транспорт воситалари приборлари, эҳтиёт қисмлар, инструментлар, ёқилғи-мойлаш материаллари Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида лицензияланиши ва сертификатланишида йиғимлар, давлат божлари ва тўловлар тўлашдан;

республикада тегишли аккредитация қилинган синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда импорт қилинадиган материаллар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, приборлар, эҳтиёт қисмлар, инструментлар - мажбурий сертификатлаш тартиботидан озод қилинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар