Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ЮРТИМИЗДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН САМАРАЛИ ИСЛОҲОТЛАР

ЮРТИМИЗДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН САМАРАЛИ ИСЛОҲОТЛАР

24 август 2020 йил
273
0
Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга, жаҳонда ғоявий-мафкуравий курашлар кескин давом этаётган, маънавий таҳдидлар кучайиб бораётган ҳозирги даврда ёшлар ўртасида миллий қадриятларга беписандлик, зарарли ёт ғоялар таъсирига берилиш, жиноятчилик ва экстремизм ҳаракатларига адашиб қўшилиб қолиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятига яқиндан кўмаклашиб келинмоқда.
Диний соҳадаги барча ташаббуслар муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида такидлаш лозим. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 14 февралдаги “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаши бўлди. Ушбу Марказнинг очилиш нуфузли халқаро исломий ташкилотлар томонидан ҳам эътироф этилди. Тарихий – илмий меросни тиклаш соҳасидаги ташаббусларнинг мантиқий давоми “Хазрати Имом” мажмуасида қад ростлаётган Ислом цевилизация маркази шулардан биридир. Марказ фаолиятининг асосий мақсади, юртимиздан етишиб чиққан буюк алломалар ҳаёти, илмий фаолияти, улар қолдириб кетган бой илмий-маънавий меросини ўрганиш ва жаҳонга ҳам кенг таништириш, бундан мақсад ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб беришдир. 2017 йил 15 июнда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш-давр талаби” мавзусидаги йиғилишида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев “Самарқандда Имом Буҳорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида Коломилми, Фарғонада-Марғилоний илмий марказида ислом ҳуқуқи мактаби, Буҳорода-Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарёда – Абу Мумин Насафий марказида ақида илми мактабини ташкил этсак, ўйлайманки, бу жуда фойдали бўлади, деб таъкидлаган эдилар. Бугун бу марказлар фаолияти йўлга қўйилган. Бугун бу марказлар фаолияти йўлга қўйилган. Бундан ташқари, ҳалқаро Ислом академияси. “Вақф ҳайрия” жамоат фонди ташкил этилиши “Қурьон ва ҳадис” мусобақаларининг Республика миқиёсида ўтказилиши, ҳаж ва умра сафарига борувчилар сони ортиб, шароитлар янада яхшиланиши ислоҳатларнинг самарали бўлаётганидан даракдир. Шу қаторида Жиззах вилояти Зафаробод туманида хам “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида бир қанча давлат ташкилотлари қайтадан қад ростлади, шу билан бирга туман марказда жойлашган “Умар ибн ал-Хаттоб” жоме масжиди хам қайта тикланди. Буларнинг ҳаммаси самарали ислоҳотлардан даракдир.
Мустақил юртимиз ҳар томонлама ривожланишида юртбошимиз таъкидлаганидек ёшларимизнинг билимли, комил инсон бўлиб етишишлари келажагимизнинг янада мустаҳкам бўлишлигидан далолатдир.


Зафаробод туман
бош имом хатиби: Ф.Расулов
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар