Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида ғўзани дефолиация қилишга ҳамма нарса шай

Зафаробод туманида ғўзани дефолиация қилишга ҳамма нарса шай

28 август 2020 йил
81
0

Зафаробод туманида 2020 йил ҳосили учун жами 257 та фермер хўжаликлари томонидан 8 минг 100 гектар майдонда пахта етиштирилаётир.
24 минг 540 тонна пахта хом ашёси етиштириш бўйича шартнома тузган туман фермерлари ҳосил салмоғини оширишдаги муҳим агротехник тадбир ғўза дефолиациясига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Бу жараёнда фермерлар қишлоқ хўжалик ташкилотлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги «2020 йилда ғўза дефолиациясини муддатида ва сифатли ўтказиш юзасидан комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»ги йиғилиш баёни асосида белгиланган тадбирларни изчил амал оширмоқда.

Ғўза майдонларининг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда туманда 7 минг 100 гектар майдонда дефолиация ўтказилиши белгиланган. Мазкур тадбирлар фермер хўжаликлари кесимида ўн кун муддатда аниқроғи, бешинчи сентябрдан ўн бешинчи сентябргача ўтказилиши керак.

Мавсумда қатнашадиган 46 та ОВХ-600 пуркагичлари марказлашган ҳолда таъмирлаш масканларига йиғилиб, таъмирдан чиқариш учун зарур эҳтиёт қисмлар «Ўзагроинспекция» туман бўлими ва «Агросервис МТП» МЧЖ ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Бунинг учун зарур бўлган 59 миллион сўмлик эҳтиёт қисмлар “JIZZAX KENTEKS” МЧЖ пахтачилик кластери томонидан етказиб берилди. Ҳозирги вақтда таъмирлаш ишлари тугалланди.

Маълумки, ғўза дефолиациясини агротехник муддатларда ўтказиш терим машиналаридан унумли фойдаланиб, ҳосилини барвақт йиғиштириб олиш учун шароит яратади. Бу агротехник тадбир бўлиқ кўсаклар 10–15 кун олдин пишиб етилиши, натижада биринчи теримда йиғиштириб олинган ҳосил салмоғи 15–20 фоизга ошишини таъминлайди. Шунингдек, касалликлар ва зараркунандалар, айниқса қора шира тушган майдонларга самарали таъсир этади.

– Шунинг учун ушбу агротехник тадбирни ўз муддатида сифатли амалга ошириш учун барча тайёргарлик пухта амалга ошириш талаб этилади, – дейди «Ўзагроинспекция»нинг туман бўлими катта инспектори Абдужаббор Товбоев. – Туманда ишлаб чиқилган тадбирларга кўра мавсумда қатнашадиган ҳар бир пуркагичга 2 нафардан механизатор биркитилиб, улар 10 та отрядга бирлаштирилди. Дефолантларни қўллаш меъёрларига, муддатларга риоя қилиш, мавсумда иштирок этадиган техника ва агрегатларнинг иш унумдорлигини ошириш билан боғлиқ барча ҳозирлик жараёнлари агроинспекция томонидан тўлиқ назорат қилиб борилаётир. 

Т. БEКНАЗАРОВ
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар