Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди

29 август 2020 йил
320
0
Жорий йилнинг 29 август куни Зафаробод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор вакилари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда тумандаги ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Сессияда депутатлар 3та масалани кўриб чиқдилар.
Дастлаб, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Ризаевнинг аҳолининг эҳтиёжманд “Темир дафтар”га киритилган қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Шундан сўнг, тумандаги умумий ўрта таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилига пандемия шароитида ўқув жараёнларини бошлаш юзасидан ўтказилган сўровномаларнинг якуний натижаларини тасдиқлаш тўғрисида туман Халқ таълими бўлими мудири З.Таджиев ахбороти тингланди.

Кейин эса Қаршибоев Исмат Турсунматовични Зафаробод тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайингани маълум қилинди.

Сессия сўнгида тегишли масалалар юзасидан депутатлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Зафаробод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар