Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини микрохудудларга бириктириш тўғрисида

Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини микрохудудларга бириктириш тўғрисида

23 октябрь 2020 йил
617
0
Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини микрохудудларга бириктириш тўғрисидаги 12.09.2020 № 468


ҲОКИМ ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 140-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва таълим муассасаларини шаҳарча, қишлоқ ва микроҳудудларга бириктириш ҳар бир таълим муассасаси томонидан микрохудуддаги мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларни аниқлаш, ҳамда уларни дарс машғулотларига тўлиқ жалб этилишини таъминлаш мақсадида
                           ҚАРОР ҚИЛАМАН:
Туман халқ таълими бўлимининг умумтаълим мактабларини шаҳарга, қишлоқ ва микрохудудларга бириктириш тўғрисидаги 2020 йил 10 августдаги 01-285-сонли хати инобатга олинсин.
Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини шаҳарча, қишлоқ ва маҳалла фуқаро йиғинларидаги микрохудудлар (кўчалар)га бириктириш ҳақидаги режа-жадвал иловага асосан тасдиқлансин.
Туман халқ таълими бўлими (З.Таджиев)га:
микрохудуддаги мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларнинг аниқ рўйхатини шакллантириш;
мактаб ёшидаги болаларни иловага асосан қайси таълим муассасасида ўқиши бўйича тақсимот режасини тузиб чиқиш ва уларни умумтаълим мактабида ўқишининг назоратини олиб бориш юклатилсин;
Тумандаги барча умумтаълим мактаблари директорларига:
ўзлари раҳбарлари қилаётган худуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида ўқишга жалб этилишини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгилаб берилган тартиб асосида таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси топширилсин.
5. Ушбу қарор ижросининг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Суяров зиммасига юклатилсин.
              Туман хокими                  И.Қаршибоев
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар