Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Тадбиркорлар мурожаати ҳал этилмоқда

Тадбиркорлар мурожаати ҳал этилмоқда

03 ноябрь 2020 йил
586
0

Зафаробод туманида тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш” қабулхонаси хамда Қабулхона негизида ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда тумандаги барча худудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик суъбектлари ва тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқоралар билан жойларда сайёр учрашувлар ўтказилиб, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиб, ҳал этилмаган муаммоларни тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида ташкил этилган «business.gov.uz» ягона интерактив портали орқали тегишлилиги бўйича ташкилотларга юборилиб ҳал этилмоқда. Жумладан:
- Чўлигулистон ҚФЙ да фаолият кўрсатаётган ЯТТ Ҳайдарова Умида ўзига тегишли савдо шахобчасида электр токини йўқлиги юзасидан қилган мурожаати туман Электр корхонасига «business.gov.uz» ягона интерактив портали орқали юборилиб ижобий ҳал этилди.
- Тинчлик СИУ худудида фаолият кўрсатаётган “Тинчлик тутзори” фермер хўжалиги рахбари Тошев Алижон томонидан “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖда бўлган жами 7 513 000 сўм миқдоридаги ҳақдорлиги тўлиқ ундириб берилиди.
- Фуқора Пармонов Акбар чорва комплекси қуриш учун Зафаробод СИУ ҳудудидан ўзи танлаган ер майдонидан аукцион орқали ер олишда амалий ёрдам берилиб, мурожаати ижобий ҳал этилди.
- Бирлик ҚФЙ худудидан тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқора Мирзаева Юлдузга тадбиркорлик фаолияти учун 0,2 сутик ер майдони олишда амалий ёрдам берилиб, мурожаати хал этилди.
Тумандаги барча худудларда ва барча сохалар бўйича тадбиркорлик суъбектлари ва тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқораларнинг барча муаммолари Қабулхона томонидан тўлиқ ўрганилиб, қонун доирасида кўриб чиқилиб, таалуқлилиги бўйича корхона ва ташкилотларга ташкил этилган «business.gov.uz» ягона интерактив портали орқали


Зафаробод туманидаги Ўзбекистон
Республикаси Бош вазирининг
“Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб
чиқиш” қабулхонаси мудири Ғ. Хусанов
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар