Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессиясияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессиясияси бўлиб ўтди

13 ноябрь 2020 йил
830
0

Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгаши сессиясида Зафаробод туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил кутилаётган ижроси, 2021 йил туман маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисидаги масала муҳокама этилди. 
Зафаробод туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилда белгиланган бюджет параметрларини ҳамда келгуси 2021 йилда режалаштирилаётган бюджет даромадлари ва харажатларини амалга ошириш мақсадида, молия ва солиқ органлари олдида қўйилган вазифаларни бажариш учун чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади, жумладан Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июнъдаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарорига асосан қўшимча манбалар аниқлаш чоралари кўрилади, муҳтарам юртбошимиз бошчилигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларига асосан тумандаги мавжуд бюджет ташкилотларининг бўш турган ер майдонлари, бино ва иншоатларидан самарали фойдаланиш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилади.Даромадлар режасининг прогноз кўрсаткичларини тўлиқ ва манбалар бўйича бажарилиши борасида ҳамда режалаштирилган бюджет харажатларини тўлиқ молиялаштириб бериш, бюджет маблағларидан самарали ва тежаб-тергаб фойдаланиш, шунингдек, Хукумат қарорлари билан белгилаб берилган тадбирларнинг бажарилиши бўйича барча зарур чоралар кўрилади. Фуқаролар учун очиқ бюджет тамойили асосида - бюджет жараёни ошкора амалга оширилиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилиб, маҳаллий бюджетнинг барқарорлиги таъминланади.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн бешинчи сессияси кун тартибидаги масала муҳокамада бўлганлиги учун сессия очиқ қолдирилди.

Зафаробод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар