Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Зафаробод туманида ўтказилди

Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Зафаробод туманида ўтказилди

30 ноябрь 2020 йил
30
0

Бугунги кунда фуқароларнинг дарду-ташвишини эшитиш, турли-хил муаммоли масалаларга қонуний ечим топиш, шунингдек уларга ҳар томонлама кўмаклашиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат органлари ва ташкилотларининг энг устивор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бу борада вилоят ҳокимлиги  ташаббуси билан халқ билан мулоқотнинг таъсирчан ва самарали усуллари кенг йўлга қўйилиб,  «ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати» принципи асосида аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш, улар учун барча соҳада зарур қулайликлар яратишга қаратилган эзгу ишлар амалга оширилаяпти.

Жумладан, Зафаробод туманида ҳам ташкил этилган оммавий сайёр қабулда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликларнинг вакиллари аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиб, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан келишиб олинди.

Тумандаги маданият саройида вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Ушбу сайёр қабул натижаларига кўра туманда истиқомад қилаётган юртдошларимизнинг муаммоларини таҳлил қилиш бўйича ишларнинг самарали йўлга қўйилмаганлиги, аҳолининг уй-жой, газ, электр-энергияси  ҳамда ичимлик сувини яхшилаш борасида камчиликлар ва муаммолар йиғилиб қолганлиги кўзга ташланди.

–Кўчамизга шағал ётқизиш ишлари якунига етмай қолиб кетганди. Натижада, қўшниларимиз билан 700 метр лой кўчадан юришга мажбурмиз, – дейди тумандаги «Нурафшон» ҚФЙ, Оққўрғон кўчасида яшовчи фуқаро Зулхумор Азимова. – Сайёр қабулда шу масала ўз ечимини топадиган бўлди. Бунинг учун вилоятимиз ҳокимига миннатдорчилик билдираман.

Юртбошимизнинг «Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили» дея таъкидлаган сўзларига асосан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ҳамда «Ёшлар дафтари» ташкил этилган.

Лекин афсуски, бу борада бажарилиши керак бўлган топшириқларни  ўз вақтида амалга ошириш, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш борасида камчиликлар кўзга ташланди.

— Давлатимизнинг бу яхшилигини умрбод ёддан чиқармайман, — дейди Дилноза Мақсадова. —   «Ҳар бир оила - тадбиркор» давлат дастури асосида бугунги сайёр учрашувда тадбиркорлик билан шуғилланишим учун тикув машинаси берилганидан хурсандман.

Сайёр қабул давомида тадбиркорликни йўлга қўйиш, мактабгача таълим муассасаси, маиший шахобчалар қуриш, ер майдони ажратиш, йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, ичимлик суви таъминотини яхшилаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Сайёр учрашувда юзга яқин мурожаатлар кўриб чиқилди ва ҳал этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Учрашув доирасида 24 нафар ёшлар иттифоқи сардорлари ҳамда бир гуруҳ ёшларга 100 номдаги китоб жамланмалари вилоят ҳокими томонидан берилди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар