Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туман ҳокимининг қарори

Зафаробод туман ҳокимининг қарори

18 декабрь 2020 йил
31
0
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
JIZZAX VILOYATI
ZAFAROBOD TUMANI
HOKIMI QARORI
Лолазор” ШФЙ Беруний массиви ҳудудидан фуқаро Норбоев Акромга узумчилик йўналишидаги фермер хўжалигига интенсив усулда узумзор барпо этиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6,53-моддалари, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 10,11-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,10-моддалари, ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг 2019 йил 7 майдаги 210/69-05-сонли қарори, туман Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2020 йил 5мартдаги 23-ҳулосаси, Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 13 мартдаги 19-сонли йиғилиш баённомасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н
  1. Ер участкаларини ажратиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 13мартдаги 19-сонли йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.
  2. Фуқаро Норбоев Акромга “Лолазор” ШФЙ Беруний массивидаги
    143қ-контуридан жами 10,1 гектар шундан, 5,5 гектар сувли экин ер майдони, 4,6 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиагн ер майдонлари узумчилик ихтисослиги бўйича 49 (қирқ тўққиз) йил муддатга ижарага ажратиб берилсин.
  3. Ажратилган ер майдонидан узоғи билан 1 (бир) йил мобайнида мақсадли фойдаланмаса, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси 10-бандига асосан унга ажратилган ер майдони белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захира фондига қайтариб олинсин.
  4. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (Т.Очилов) мазкур қарор чиқиши муносабати билан янги ташкил этилган фермер хўжалигининг ер майдонини ўлчаб бериш ва туман ер ҳисоботига тегишли ўзгартириш киритиш вазифаси топширилсин.
  5. Фуқаро Норбоев Акромнинг зиммасига:
-фермер хўжалигини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;
- ер участкасини ижарага олиш шартномаси шартлари асосида ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш;
- интенсив усулда янги токзорлар барпо этиш ҳамда суғоришнинг замонавий усулларини жорий этиш;
- белгиланган тартибда ва муддатларда тегишли ташкилотларга ҳисоботларни тақдим этиб бориш вазифаси топширилсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Ризаев зиммасига юклатилсин.
2020 yil “24” март
№:148-son
Туман ҳокими И.Б.Қаршибоев
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар