Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туман ҳокимининг қарори

Зафаробод туман ҳокимининг қарори

18 декабрь 2020 йил
36
0

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI

JIZZAX VILOYATI

ZAFAROBOD TUMANI

HOKIMIQARORI


“Лолазор” ҚФЙ, Беруний массивидаги “Қирдаги Дилмурод  чорваси” чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалигига қўшимча ер майдони ажратиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6,53-моддалари, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 10,11-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,10-моддалари, ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг қарори, туман Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгашининг2020 йил 5 апрелдаги 62-сонли ҳулосаси, Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 10апрелдаги 33-сонли йиғилиш баённомасига асосан,

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1.Ер участкаларини ажратиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 10апрелдаги 33-сонли йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.

2. “Қирдаги Дилмурод чорваси” фермер хўжалигига туман захирасидаги “Беруний”массиви қишлоқхўжалигихаритасининг 11,12,13,7қ-контурлариданқўшимчажами 24,1гектар шундан, 17,7 гектар сувли экин ер майдони, 6,4 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонини узоқ муддатга ижарага ажратиб берилсин ва фермер хўжалигининг жами ер майдони Беруний массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг11,12,13,7қ,95,96-контурларида жами 55,1 гектар шундан, 17,7 гектар сувли экин ер майдони, 37,4 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларидан иборат эканлиги ҳисобга олинсин.

3. Ажратилган ер майдонидан узоғи билан 1 (бир) йил мобайнида мақсадли фойдаланмаса, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси 10-бандига асосан унга ажратилган ер майдони белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захира фондига қайтариб олинсин.

4.Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (Т.Очилов) мазкур қарор чиқиши муносабати билан янги ташкил этилган фермер хўжалигининг ер майдонини ўлчаб бериш ва туман ер ҳисоботига тегишли ўзгартириш киритиш вазифаси топширилсин.

5. “Қирдаги Дилмурод чорваси” фермер хўжалиги раҳбари Д.Номозовнинг зиммасига:

- ер участкасини ижарага олиш шартномаси шартлари асосида ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш;

- тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон ва пахта хомашёсини сотиш бўйича контрактация шартномаларини тузиш ва назарда тутилган ҳажмларда етказиб берилишини таъминлаш;

- ердан ер қонунчилиги асосида белгиланган мажбуриятларга амал қилган ҳолда самарали фойдаланиш;

- ҳудудий статистика ва солиқ идораларига белгиланган муддатларда ҳисоботларни тақдим этиб бориш;

- ер участкасидан қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги (уч йил учун ўртача йиллик ҳосил ҳисобида) ернинг кадастр баҳосидан кам бўлмаслигини таъминлаш;

- ерлардан ер қонунчилигида қайд этилган мажбуриятларни бажарган ҳолда самарали фойдаланиш ва доимий равишда тупроқ унумдорлигини ошириб бориш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўриш вазифаси юклансин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Ризаев зиммасига юклатилсин.

 

№226

«22» апрель 2020йил

Туман ҳокими И.Б.Қаршибоев

Зафаробод шаҳарчаси
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар