Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туман ҳокимининг қарори

Зафаробод туман ҳокимининг қарори

18 декабрь 2020 йил
31
0

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

        ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

        ЗАФАРОБОД ТУМАНИ

        ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Зафаробод тумани Писталикент ШФЙ, Кожахмет массиви ҳудудидан
“AZAMAT BIZNES MODERN” МЧЖга янги цемент заводи қурилиши

учун ер майдони ажратиш тўғрисида

Ўзбекиситон Республикаси “Давлат хусусий шерикчилик тўғрисида”ги Қонунинг 31-моддасига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6,26-моддалари, Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 3 апрелдаги 30-сонли йиғилиш баённомаси ҳамда “AZAMAT BIZNES MODERN” МЧЖга раҳбари В.Умарованинг аризасини инобатга олиб,

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳокимлиги хузуридагиер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 3 апрелдаги 30-сонли йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.

2. “AZAMAT BIZNES MODERN” МЧЖга Писталикент ШФЙ, Кожахмет массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 3қ,12қ-контурларидан жами 25,0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони янги цемент заводи қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилсин.

3. Туман Давлат солиқ инспекцияси (А.Исломов), туман Статистика бўлими (У.Очилов), туман Қурилиш бўлими (В.Мирзаев)га мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан ўз ҳисоботларига тегишли ўзгартириш киритсинлар.

4. “AZAMAT BIZNES MODERN” МЧЖ раҳбари В.Умарова зиммасига:

- Ўзбекиситон Республикаси “Давлат хусусий шерикчилик тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасига асосан хусусий ташаббускор сифатида давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини ишлаб чиқиш ва потенциал давлат шеригига тақдим этиш;

- давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва битим талабларига риоя этиши;

- қурилиш ишларини бошлашдан олдин вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан экспертиза хулосасини, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан Архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ), лойиҳа-смета ҳужжатлари, вилоят Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси (ДАҚН) томонидан келишиш ҳужжатларини олиш;

- қурилиш жараёнида архитектура, санитария, ёнгинга қарши меъёр ва талабларига риоя қилиш, қурилиш ишлари белгиланган муддатда якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга қабул қилиш туман ишчи комиссияси далолатномасини олиш вазифаси юклатилсин.

5. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (в.б Т.Очилов), туман Қурилиш бўлими (В.Мирзаев)га мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан “AZAMAT BIZNES MODERN” МЧЖга ажратилаётган ер майдонини ўлчаб бериш ва тегишли ҳисоботларга ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.

6. “AZAMAT BIZNES MODERN” МЧЖга ажратилган ер майдонида белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига кўра ажратилган ер майдони ва ерга бўлган ҳуқуқи тегишли тартибда бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Қ.Ризаев ҳамда Э.Миразимовлар зиммасига юклатилсин.

8. Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.

№: 204-сон

“17” апрел 2020 yil 

Туман ҳокими И.Б.Қаршибоев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар