Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туман ҳокимининг қарори

Зафаробод туман ҳокимининг қарори

18 декабрь 2020 йил
48
0

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI

JIZZAX VILOYATI

ZAFAROBOD TUMANI

HOKIMI QARORI



“Жиззах кент текс агро кластр” пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалигига чорвачилик фаолияти билан шуғилланиш мақсадида қўшимча ер майдони ажратиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6,53-моддалари, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 10,11-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,10-моддалари, ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг қарори, туман Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳулосаси, Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 10апрелдаги 33-сонли йиғилиш баённомасига асосан,

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н:

1.Ер участкаларини ажратиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 10апрелдаги 33-сонли йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.

2. “Жиззах кент текс агро кластр” фермер хўжалигига туман захирасидаги “Беруний” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 5,17,19қ,22,24,26,33,54,55,
56,74қ-контурларидан қўшимча жами 220,6гектар шундан, 204,0 гектар сувли экин ер майдони, 16,6 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонини чорвачилик фоалияти билан шуғилланиш мақсадида узоқ муддатга ижарага ажратиб берилсин ва фермер хўжалигининг жами ер майдони Беруний массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг5,17,19қ,22,24,26,33,54,55,56,74қ,196-контурларида жами 278,0 гектар шундан, 259,6 гектар сувли экин ер майдони, 18,4 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонлари, Ҳ.Олимжон массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 137-контурида жами 44,0 гектар шундан, 43,2 гектар сувли экин ер майдони, 0,8 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони ва Охунбобоев массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 23-контурида жами 21,5 гектар шундан, 20,3 гектар сувли экин ер майдони, 1,2 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларидан иборат эканлиги ҳисобга олинсин.

3. “Жиззах кент текс агро кластр” фермер хўжалигига ажратилган ер майдонларининг 74қ-контуридан 2,0 гектар қурилиш ости ер майдонида чорва молларини сақлаш (фермаси) ҳамда бошқа турдаги инфратузилма объектларини лойҳалаштириш ва қуриш учун руҳсат берилсин.

4.Ажратилган ер майдонидан узоғи билан 1 (бир) йил мобайнида мақсадли фойдаланмаса, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси 10-бандига асосан унга ажратилган ер майдони белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захира фондига қайтариб олинсин.

5.Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (Т.Очилов) мазкур қарор чиқиши муносабати билан янги ташкил этилган фермер хўжалигининг ер майдонини ўлчаб бериш ва туман ер ҳисоботига тегишли ўзгартириш киритиш вазифаси топширилсин.

6. “Жиззах кент текс агро кластр” фермер хўжалиги раҳбари Б.Сиддиковнинг зиммасига:

- ер участкасини ижарага олиш шартномаси шартлари асосида ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш;

- тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон ва пахта хомашёсини сотиш бўйича контрактация шартномаларини тузишва назарда тутилган ҳажмларда етказиб берилишини таъминлаш;

- ердан ер қонунчилиги асосида белгиланган мажбуриятларга амал қилган ҳолда самарали фойдаланиш;

- ҳудудий статистика ва солиқ идораларига белгиланган муддатларда ҳисоботларни тақдим этиб бориш;

- ер участкасидан қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги (уч йил учун ўртача йиллик ҳосил ҳисобида) ернинг кадастр баҳосидан кам бўлмаслигини таъминлаш;

- ерлардан ер қонунчилигида қайд этилган мажбуриятларни бажарган ҳолда самарали фойдаланиш ва доимий равишда тупроқ унумдорлигини ошириб бориш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўриш вазифаси юклансин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Ризаев зиммасига юклатилсин.

№195

«14»апрел 2020йил 

Туман ҳокими И.Б.Қаршибоев
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар