Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туман ҳокимининг қарори

Зафаробод туман ҳокимининг қарори

18 декабрь 2020 йил
46
0

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

JIZZAXVI LOYATI

ZAFAROBOD TUMANI

HOKIMI QARORI

“26” февраль 2020 yil №:76

Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙ Чимқўрғон массиви ҳудудидан
“MODERN SITI” МЧЖга бетон ва асфальт ишлаб чиқариш заводи

қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6,26,43-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июндаги “YOSHLAR-KELAJAGIMIZ” Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли Фармонига, ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 24 январдаги 6-сонли йиғилиш баённомаси ҳамда “MODERN SITI” МЧЖраҳбари Ғ.Мавлоновнинг аризасини инобатга олиб,


Қ А Р О РҚ И Л А М А Н


1. Туман ҳокимлиги хузуридагиер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 24 январдаги 6-сонли йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.

2. “MODERN SITI” МЧЖга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июндаги “YOSHLAR-KELAJAGIMIZ” Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли Фармонининг 3-банди а-қисмига асосан Чимқўрғон ҚФЙ Чимқўрғон массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 347қ,348қ-контурларидан жами 3,0 гектар яйлов ер майдони Бетон ва асфальт ишлаб чиқариш заводи қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилсин.

3. Туман Давлат солиқ инспекцияси (А.Исломов), туман Статистика бўлими (У.Очилов), туман Қурилиш бўлими (В.Мирзаев)га мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан ўз ҳисоботларига тегишли ўзгартириш киритсинлар.

4. “MODERN SITI” МЧЖраҳбари Ғ.Мавлонов зиммасига:

- қурилиш ишларини бошлашдан олдин вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан экспертиза хулосасини, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан Архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ), лойиҳа-смета ҳужжатлари, вилоят Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси (ДАҚН) томонидан келишиш ҳужжатларини олиш;

- қурилиш жараёнида архитектура, санитария, ёнгинга қарши меъёр ва талабларига риоя қилиш, қурилиш ишлари белгиланган муддатда якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга қабул қилиш туман ишчи комиссияси далолатномасини олиш;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги146-сонли қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Низом талаблари бўйича ажратилаётган 3,0 гектар яйлов ер майдонининг қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги ўрнини қоплаш учун (Республика Молия вазирлиги ягона ҳисоб варағи, 23402000300100001010 ҳисоб рақами, ИНН: 201122919, Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси шахсий хисоб варағи 401021860084017950100186001, ИНН: 200344634)га 34868598 (ўттиз тўрт миллион саккиз юз олтмиш саккиз минг беш юз тўқсон саккиз) сўмлик нобудгарчилик миқдорини тўлаб бериш вазифаси юклатилсин.

5. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (в.б Т.Очилов), туман Қурилиш бўлими (В.Мирзаев)га мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан “MODERN SITI” МЧЖга ажратилаётган ер майдонини ўлчаб бериш ва тегишли ҳисоботларга ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.

6. “MODERN SITI” МЧЖга ажратилган ер майдонида белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганда, шунингдек ноқишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ер участкасидан уч йил мобайнида фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддасиг, 10-бандига кўра ажратилган ер майдони ва ерга бўлган ҳуқуқи тегишли тартибда бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Қ.Ризаев ҳамда Ф.Исроиловлар зиммасига юклатилсин.

8. Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.


Туман ҳокими И.Б.Қаршибоевскачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар