Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туман ҳокимининг қарори

Зафаробод туман ҳокимининг қарори

18 декабрь 2020 йил
41
0

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI

JIZZAX VILOYATI

ZAFAROBOD TUMANI

HOKIMI QARORI


2020 yil “24”март №:142

«Лолазор” ҚФЙ,Беруний массиви ҳудудидан фуқаро Дулмуратов Ойбекга чорвачилик фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6,53-моддалари, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 10,11-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,10-моддалари, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2020 йил 24 февралдаги 17-сонли ҳулосаси, Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 4мартдаги 16-сонли йиғилиш баённомасига асосан,


Қ А Р О РҚ И Л А М А Н


1. Ер участкаларини ажратиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 4мартдаги 16-сонли йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.

2. Фуқаро Дулмуратов Ойбекга “Лолазор” ҚФЙ, Беруний массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 177,178,180,181,182,183-контурларидаги жами 73,6 гектар шундан, 58,0 гектар сувли экин ер майдони, 15,6 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларини чорвачилик ихтисослиги бўйича 49 (қирқ тўққиз) йил муддатга ижарага ажратиб берилсин.

3.Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Т.Очилов) мазкур қарор чиқиши муносабати билан янги ташкил этилган фермер хўжалигининг ер майдонини ўлчаб бериш ва туман ер ҳисоботига тегишли ўзгартириш киритиш вазифаси топширилсин.

4. Фуқаро Дулмуратов Ойбекнинг зиммасига:

- фермер хўжалигини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;

- ер участкасини ижарага олиш шартномаси шартлари асосида ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш;

- ажратилган ер майдонида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилинган холда ер майдонини чорва озуқа экинлари экиш учун узлаштириш;

- насилли чорва молларни кўпайтириш, шу асосда қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва даромадларини, гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсишини ошириш ҳамда ички истеъмол бозорларига арзон гўшт маҳсулотларини етказиб бериш;

- белгиланган тартибда ва муддатларда тегишли ташкилотларга ҳисоботларни тақдим этиб бориш вазифаси топширилсин.

5. Мазкур қарорни тасдиқлаш ҳалқ депутатлари туман кенгашидан сўралсин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Ризаев зиммасига юклатилсин.


Туман ҳокими И.Б.Қаршибоев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар