Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Ёшлар бандлигини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифаси

Ёшлар бандлигини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифаси

22 декабрь 2020 йил
33
0

Зафаробод ва Арнасой тумани ёшларининг бандлигини таъминлаш, уларнинг қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик соҳаларига бўлган қизиқиш ва интилишларини рағбатлантириш мақсадида Арнасой туманида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва уларни тизмили ҳал этиш мақсадида ташкил этилган бу учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари О.Ашурматов сўзга чиқиб, ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 3 декабрь куни “Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш борасида таълим муассасалари илмий ташкилотлар, тармоқ ва ҳудудлар олдидаги устувор вазифалар”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, Арнасой ва Зафаробод туманларида амалга оширилиши зарур бўлган ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўрганишга қизиқтириш, янги ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича учрашувда иштирок этаётган ёшларга мазкур йўналишларда фаолиятларинийўлга қўйишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашув якунларига кўра Зафаробод туманидан 9 нафар ёшлар қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик соҳаларида фаолиятларини бошлаш бўйича услубий ва амалий кўмак сўраб мурожаат этишди ва уларнинг мурожаатлари соҳа мутасаддиларига бириктирилди.

Ёшлар ишлари агентлиги Зафаробод туман бўлими
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар