Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида

29 декабрь 2020 йил
24
0

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча вақт давомида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда бериш, реализация қилиш, тақсимлаш деганда, бундай фаолият тури учун лицензияси мавжуд бўлган дорихона ёки даволаш-профилактика муассасаси ходимининг бундай восита ёки моддаларни белгиланган тартибни бузган ҳолда жисмоний ёки юридик шахсга беришда ифодаланган қасддан содир этилган ҳаракатлари тушунилади.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда олиш деганда, уларни ҳар қандай усулда, жумладан, сотиб олиш, ҳадя ёки бажарилган иш, кўрсатилган хизмат ёинки қарзни узиш эвазига ўзаро ҳисоб-китоб, шунингдек, бошқа товар ва ашёлар билан алмаштириш сифатида қабул қилиш, топиб олганда ўзлаштириш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар рўйхатига киритилган ёввойи ўсимликлар ёки уларнинг қисмларини териш, таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган экинлар йиғиштирилгандан сўнг қўриқланмай қолган майдонлардан уларнинг қолдиқларини териш ҳисобланиши лозим.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда жўнатиш деганда, шахснинг почта алоқаси, ҳаво ёки бошқа транспорт туридан фойдаланиб, уларни почта жўнатмалари, посилкалар ёки юк (багаж) сифатида, шунингдек, ўзи бевосита иштирок этмаган ҳолда бошқа шахс орқали қонунчиликда белгиланган тартибни бузган ҳолда кўчиришга қасддан қаратилган ҳаракатлари тушунилиши лозим.

Қонунга хилоф равишда ишлаб чиқиш деганда, янги гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунчиликда белгиланган тартибни бузган, яъни бунга давлат буюртмаси ва мазкур фаолият тури учун лицензияси бўлмаган ҳолда ишлаб чиқишга қасддан қаратилган ҳаракатлар тушунилиши лозим.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш деганда, бундай восита ёки моддаларни қонунчиликни бузган ҳолда ўсимликлар, кимёвий ва бошқа моддалардан сериялаб олишга қасддан қаратилган ҳаракатлар (масалан, махсус кимёвий ёки бошқа ускуналардан фойдаланган ҳолда, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни шу мақсадларга мослаштирилган биноларда ишлаб чиқариш, уларни гуруҳлаб, қадоқлаб ишлаб чиқариш) тушунилиши лозим.

Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни майдалаш, қуритиш, увалаш (кукун қилиш), гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қўшимча ишлов (буғлаш, тозалаш, ҳайдаш ва ш.к.) бермай сувда эритиш натижасида модданинг кимёвий тузилмаси ўзгармаслиги сабабли, булар гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш деб қаралиши мумкин эмас.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш деганда, қонунчиликда бундай восита ёки моддалар билан қонунга мувофиқ муомала қилиш учун белгиланган қоида ва тартибни бузган ҳолда содир этилган ҳаракатлар тушунилиши лозим.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда йўқ қилиш деганда, бундай восита ёки моддаларни қонунчиликда белгиланган қоида ва тартибни бузган ҳолда йўқ қилишга қасддан қаратилган ҳаракатлар тушунилиши лозим.


Восита ва моддалар турини (гиёҳвандлик, психотроп), уларнинг миқдори, номланиши ва хусусиятлари, келиб чиқиши, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш услубини, шунингдек, ўсимликнинг гиёҳвандлик моддаси таркибида мавжуд экинга тааллуқлилигини аниқлаш учун махсус билим талаб этилишини инобатга олиб, ҳар бир иш бўйича эксперт ёки мутахассисларнинг тегишли хулосалари олиниши шарт.

Гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модда бошқа бирон-бир нейтрал модда (тўлдирувчи) билан аралашмада бўлган ҳолларда гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модда миқдори аралашмада мавжуд нейтрал модда (тўлдирувчи) миқдорини ҳисобга олмаган ҳолда аниқланиши керак.


Жиноят ишлари бўйича

Жиззах вилоят судининг судьяси
А.Хомидов
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар