Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь кунги Олий Мажлисга Мурожаатномасида судлар фаолиятига алоҳида тўхталди.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь кунги Олий Мажлисга Мурожаатномасида судлар фаолиятига алоҳида тўхталди.

06 январь 2021 йил
523
0

Суд-ҳуқуқ соҳаси, жиноий жазоларни либераллаштириш борасидаги ислоҳотлар изчил давом этаётгани таъкидланди. Унга кўра, 2020 йилда судланган шахсларнинг 74 фоизига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинлангани, жазо муддатини ўтаётган ва тузалиш йўлига қатъий кирган 616 нафар фуқаро афв этилгани таъкидланди.

Судлар мустақиллиги таъминланиши натижасида жорий йилнинг ўзида 719 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилди.

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича 40 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Янги йилдан бошлаб “бир суд – бир инстанция” тамойили суд қарорларининг адолатли, қонуний ва барқарорлигини таъминлашда бош мезон бўлиши лозим.

Вилоят судлари томонидан 2019 йилда чиқарилган 13 мингта қарор Олий суд томонидан ўзгартирилган ва бекор қилинган.

Суд тизимида рақамлаштирилиш янада кенгайтирилиб, фуқароларимизга суд биносига келиб юрмасдан “онлайн” тартибда мурожаат қилиш имконияти яратилади. Шунингдек фуқаролар ўз аризаларини кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориши мумкин бўлади.

Умуман олганда, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида аҳолининг судга бўлган ишончи ортмоқда.


Жиноят ишлари бўйича

Зафаробод туман суди раиси

С.Низомов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар