Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Ўзбекистон халқаро ҳамжамият эътирофида

Ўзбекистон халқаро ҳамжамият эътирофида

06 январь 2021 йил
434
0

Барчамизга маълумки, сўнги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга йўналтирилган демократик ислоҳатлар, қонунлар ва амалиётдаги жасоратли ислоҳатлар халқаро ҳамжамият томонидан муносиб эътироф этилмоқда. Ўтган 7 декабр 2020 йил куни АҚШ давлат департаменти Ўзбекистонни диний эркинликлар соҳасидаги махсус назорати рўйхатидан чиқарилгани ҳақида расмий баёнат берди. АҚШ давлат котиби Майкл Пампео мамлакатимиз эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида улкан ютуқларга эришаётганлиги, эндиликда Ўзбекистон дин эркинлиги тўлиқ таъминланадиган юрт сифатида баҳоланишини қайд этиб, жумладан: “Сўнги бир йил ичида ҳукуматлари эришган муҳим,аниқ ютуқларга асосланиб, Ўзбекистон ва Судан устидан махсус кузатув рўйхатидан чиқарилганлигини эълон қилишдан мамнунман. Уларнинг қонунлари ва амалиётидаги жасоратли ислоҳатлари бошқалар учун ўрнакдир”- деб таъкидлаб ўтганди. Бу эса ниҳоятда юқори эътироф ҳисобланади. Мана шу эътироф яъни, рўйхатдан чиқарилишлик Ўзбекистоннинг сиёсий обрўсини, Ўзбекистоннинг имижини халқаро даражада кўтарилишига олиб келади. Бу дегани обрў ошса, дўстлар ва ҳамкорлар ҳам кўпаяди.

Қонунлар ва амалиётдаги жасоратли ислоҳатлар деганда албатта диний соҳаги қадамларимизни ҳам эътироф этишаяпти. Фақатгина ўтган 2020 йилда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратега қабул қилинди. Бундан ташқари ёшлар ҳуқуқлари бўйича Самарқанд анжумани ўтказилди. Ўзбекистон илк маротаба БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлди. Мана шу рўйхатдан чиқдик, ҳамда Юртбошимиз ташаббуслари билан ўрта шарқдаги яъни, “МЕҲР-3” операцияси ҳамда маҳкумларга нисбатан қўлланилаётган умум афв – амнистия акти бўлгани каби, ўтган 2020 йил ҳам Конституциямиз қабул қилинган кунининг 28 йиллиги муносабати билан 104 нафар фуқарога афв эълон қилинишидир. Зеро, афв этмоқ азалий, миллий ва диний қадриятларимизга тўла ҳамоҳангдир. Инсон ўзи билиб-билмай содир қилган қилмиши,гуноҳини ўз вақтида тан олса, тавба қилиб, бу ишларни қайта такрорламаслигига кафолат берса, тавбасини нафақат сўзи, балки амаллари билан исботлай олса, ўзига нисбатан кўрсатилган афвга муносиб жавоб берган бўлади. Зеро, яхшиликка яхшилик билан жавоб бериш ҳам қарз, ҳам фарз. Қуръони каримда ҳам айтилган: “Эҳсон (эзгулик)нинг мукофоти фақат эҳсон (эзгулик)дир” (Ар раҳмон сураси, 60-оят). Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Одам боласининг ҳар бири гуноҳ қилиди, аммо уларнинг ичида энг яхшилари – гуноҳларига тавба қилганларидир” (Имом Термизий ва Имом Ибн Можа ривояти ).

Айтмоқчимизки, маҳкумликдан озод қилинган шахс шиддат билан ўзгараётган замонда дарров ҳаётда йўлини топиши қийин бўлади. Оиласига, маҳалласига мослашишга, ишга киришга қийналади .

Шундай вақтда қўни-қўшнилар, маҳалла фаоллари уларнинг ёнига кириб, маҳаллага сингиб кетишига, тўю-тадбирларга тортинмай қатнашишига, энг зарур иш билан таъминланишига яқиндан кўмак бериш жуда муҳимдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўплаб ҳадисларида мўмин-мусулмонларни бир-бирига биродар эканлигини таъкидлаб ўтганлар. Жумладан; Нуъмон ибн Башир (р.а.)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Мўминларнинг ўзаро бир-бирларига нисбатан меҳру муҳаббат ва ҳамжиҳатликларининг мисоли бир танага ўхшайдики, ундаги бир аъзо оғриса тананинг бошқа аъзолари бедорлик ва иситма билан унга ҳамдард бўладилар” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Хуллас, юқорида айтилган бу ислоҳатлар юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳаётига хурсандчилик олиб келди, уларга ўзига хос ғайрат, ўзгача шижоат бахш этди.

Аллоҳ таоло кириб келган 2021 йилда қилинадиган барча соҳадаги ислоҳотларимизни файзли ва баракали қилиб, бунданда зиёда айласин!


Зафаробод тумани

Ибн Исмоил ал Бухорий

жоме масжиди имом-хатиби

Акбар Абдувоҳидов.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар