Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш

21 январь 2021 йил
850
0

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, «Тадбиркор аёл» ишбилармон аёллар уюшмаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда ҳудудий хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари жойларда ўқув курслари ташкил этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва бизнес лойиҳаларини тузишга кўмаклашади.

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари орқали тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит олиш истагида бўлган хотин-қизларга тижорат банкларга ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

бизнес лойиҳаларни ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда тузишни ўргатиш;

кредит олишга кўмаклашиш;

кредит ажратилгандан сўнг хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун доимий қўллаб-қувватлаш.

Кредитлар «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади.

Бунда кредитлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда ажратилади.

Кредитларнинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида белгиланади.

Кредитларни илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга, чорвачиликни ривожлантириш, шахсий эҳтиёж учун автотранспорт воситаси сотиб олишга, маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан, автотранспорт воситасининг таъминоти, мебель, алоқа хизматлари тўлови ва уяли телефон сотиб олишга ҳамда қонун ҳужжатлари ва Марказий банкнинг қоидаларига кўра тақиқланган фаолиятларга ажратишга йўл қўйилмайди.

Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

Кредитлар қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан кредит шартномасида белгиланган мақсадлар учун тегишли ташкилотларнинг банкдаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан ажратилади.

Кредитлар Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг фамилияси, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатъий навбат асосида ажратилади.


Жиззах вилоят суди судьяси

А.Хомидов

Жиноят ишлари бўйича

Зафаробод туман судининг раиси
С.Низомов
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар