Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафарободлик пиллакорлар довондан ошди

Зафарободлик пиллакорлар довондан ошди

10 июнь 2019 йил
262
0

Зафаробод тумани пиллакорлари катта меҳнат ғалабасига эришди.

Улар йилнинг биринчи ҳосили — пилладан баракали хирмон уйиб, пешқадамлар сафида зафар маррасига етиб келишди. Қабул масканига 43 тоннадан ошиқ қимматбаҳо хом ашё топширилди.

Ушбу хирмоннинг барвақт тикланишига “Тинчлик” сув истеъмолчилар уюшмасидан “Сой бўйи лоласи”, “Тилларанг шона”, Кожахмед номли сув истеъмолчилар уюшмасидан “Писталикент лоласи”, “Темир Бунёдкор”, С.Рахимов номли сув истеъмолчилар уюшмасидан “Шоҳрух”, С.Синдоров номли сув истеъмолчилар уюшмасидан “Қулмирза бобо”, Охунбобоев номли сув истеъмолчилар уюшмасидан “Ёруғлик” фермер хўжаликлари пиллакорлари катта ҳисса қўшдилар.

Далаларда қизғин меҳнат авжида. Туман деҳқонлари муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилган имтиёз ва шароитлардан руҳланиб,  халқимизнинг ризқи, юртимиз тўкинлиги бўлган дон ва пахта ҳосилини ҳам нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб, давлатимиз хирмонига етказиб беришга бел боғлаганлар.

И.ҚАРШИБОЕВ,

Зафаробод тумани ҳокими.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар