Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Муаммо тез орада бартараф этилади!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Муаммо тез орада бартараф этилади!

26 январь 2021 йил
516
0
Ижтимоий тармоқларда “Жиззах вилояти Зафаробод тумани Самарқанд маҳалласи ҳудудида туман сувсозлари маҳалладаги ётоқхона қувурини созлаймиз деб ҳаммаёқни чуқур қилиб ташлади, лекин йўлни текислаш ҳеч кимнинг хаёлига келмаяпти. Бир ойки, ичимлик суви чиқмайди. Қолаверса, бу ҳолат болалар учун хавфли” номли фото хабар пайдо бўлди.
Ушбу фото хабар бўйча хабарда кўрсатилган жойга туман ҳокими Н.Раджапов ташриф буюриб, ҳолатни ўрганиш ва муаммони бартараф этиш мақсадида тегишли соҳа мутахассислари жалб қилинди.
Маълум бўлишича “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Зафаробод туман филиали томонидан Зафаробод тумани “Самарқанд” МФЙ, Нодирабегим кўчасидаги туман Мудофа бўлими, “Зафарободтумангаз” газ таъминоти бўлими ва 12 та аҳоли абонентига хизмат кўрсатувчи ДМ-120 чугун ичимлик суви тармоғи эскириб, фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолганлиги, тоза ичимлик суви яроқсиз қувурлардан сизиб ер устига чиққанлиги сабабли 2021 йил 22 январь куни филиал ходимлари томонидан сув чиққан жой аҳолига ноқулайликлар туғдурмаслиги ҳамда ичимлик суви исроф бўлишини олдини олиш мақсадида ДМ-120 чугун ичимлик суви тармоғи уланиш нуқтасида чуқур ковланиб таъмирлаш ишлари якунига етказилгунига қадар тармоқдан узиб қўйилган.
Шунингдек, маҳалла аҳолисига график асосида 15:00 дан 19:00 гача ичимлик суви билан таъминланиб келинмоқда ҳамда аҳоли мурожатига асосан ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларга тоза ичимлик суви маҳсус техникаларда етказиб берилмоқда.
Тафсилотлар ўрганилиб, туман ҳокими томонидан соҳа мутахассисларига 2 кун муддатда ковланган чуқурни қайта очмаслик учун темир-битон конструкцияли қудуқ ўрнатиб, чуқурни кўмиш ҳамда ушбу муддат ичида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чуқур атрофига вақтинчалик тўсиқ ўрнатиш топшириқлари берилди.
Шунингдек, зудлик билан яроқсиз ҳолга келиб қолган қувурларни қайта реконструкция қилиш ёки янгисига алмаштириш чораларини кўришни хам таъкидлаб ўтди.

Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар