Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Оилалар вақтинчалик яшашмоқда!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Оилалар вақтинчалик яшашмоқда!

26 январь 2021 йил
61
0
Ижтимоий тармоқларда “Жиззах вилояти Зафаробод тумани касб-ҳунар мактаби талабалар ётоқхонасида 2 оила истиқомат қилади. Қизиқ, бу тартиб-қоидага тўғри келадими?” номли фото хабар пайдо бўлди.
Юқоридаги фото хабар бўйича, ҳақиқатда хам 2 та, Эштоева Назира (4 нафар фарзанди бор) ҳамда Абдураззоқова Гулнора (3 нафар фарзанди бор) оилалари туман касб-хунар мактаби ётоқхонасида хозирда ёшаб келмоқда. Ушбу оилалар кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳисобланиб, қишнинг совуқ кунларида борадиган уй-жойи мавжуд эмаслиги, ёш болалари борлиги сабабли вақтинчалик бошпана сифатида касб-хунар мактаби ётоқхонасида яшаб келмоқда.
Ҳозирда туман ҳокимлиги томонидан бошқа белгиланган турар-жойга ушбу оилаларни кўчириш чоралари кўрилмоқда. Феврал ойининг ўрталарида (кунлар исиб қолганда) ушбу оилаларга яшаш учун ажратиладиган хоналарни таъмирлаш, яшаш учун шароит яратиш ишлари бошланади ҳамда таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг касб-хунар ётоқхонасидан кўчириб ўткизилади.
Шунингдек, юқоридаги фото хабар бўйича туман ҳокими Н.Раджапов, туман Халқ қабулхонаси ва Бош вазир қабулхонаси мудирлари билан туман касб-хунар мактаби ётоқхонасига ташриф буюриб, 2 та оила ҳолидан хабар олишди.


Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар