Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » САЙЁР ҚАБУЛ: Аҳоли муаммолари ечими!

САЙЁР ҚАБУЛ: Аҳоли муаммолари ечими!

27 январь 2021 йил
56
0

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев асос солган халқ билан очиқ мулоқот институти одамлар билан фаол ҳамкорлик олиб бориш, мурожаатларни ҳал қилиш, мавжуд муаммоларга ечим топишда ғоят самарали восита бўлмоқда.

Жойларда аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, уларга етарли даражада шароит яратиш, муаммоларини ўрганиш ва қисқа муддатларда бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 27 январь куни Зафаробод тумани 2-сектор ҳудуди “Бирлик” қишлоқ фуқаролар йиғинида Жиззах вилояти прокурорининг сайёр қабули ўтказилди.

Ташкил этилган қабулда вилоят прокурорининг 1-ўринбосари, Адлия катта маслаҳатчиси С.Т.Базаров, туман ҳокими Н.М.Раджапов, туман Халқ ва Бош вазир қабулхоналари мудирлари, вилоят бошқармалари вакиллари, туман ташкилот ва идоралари раҳбарлари иштирок этишди.

Фуқаролар мурожаатлари тингланишидан олдин, 2-сектор ҳудудидаги умумтаълим мактабларининг илғор, интилувчан, ўз билими ва ҳулқи билан тенгқурларига намуна бўлаётган бир қанча ўғил ва қизлар вилоят прокурорининг 1-ўринбосари ҳамда туман ҳокими томонидан фаҳрий ёрлиқ ва ёшларнинг ўз устиларида янада ишлашлари, кўпроқ билим олишлари учун китоблар совға қилинди.

Шунингдек, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 4 нафар ёшларга туман Агробанк филиали томонидан 20 миллион сўмдан кредит маблағи ажратилиши кафолатланган сертификатлар топширилди.

Шундан сўнг, қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари эшитилиб, ҳар бир мурожаат тегишли тартибда қайд этилиб борилди.

Аҳоли томонидан қайд этилган мурожаатларни ижобий хал этиш бўйча вилоят прокурорининг 1-ўринбосари ҳамда туман ҳокими томонидан тегишли маъсулларга топшириқлар бериб борилди.

Қабул якунида вилоят прокурорининг 1-ўринбосари, Адлия катта маслаҳатчиси С.Т.Базаров сўзга чиққиб, хар бир қилинган мурожаат тегишли тартибда қайд этилганлиги ҳамда ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш бўйича барча раҳбарлар бирдек маъсул эканлигини таъкидлаб ўтди.

Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар