Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Тиббиёт коллежига ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгарга жазо тайинланди.

Тиббиёт коллежига ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгарга жазо тайинланди.

10 февраль 2021 йил
24
0
Чинигул (исми ўзгартирилган) поликлиникада ҳамшира бўлиб ишлайди. Айни олийгоҳларга ҳужжат топширилаётган, кўпчилик ёшлар талаба бўлиш учун ўзини ҳар ёққа уриб юрган вақт эди. Бир куни Чарос тиббиёт коллежига ҳужжат топширмоқчи эканини, икки йилдан буён ўқишга киролмаётгани ҳақида дугонаси Юлдуз билан гаплашиб турганида, дугонаси Юлдуз орқали ҳамшира бўлиб ишловчи Чинигул билан танишиб қолади.
Чинигул тиббиёт коллежида ишловчи таниши орқали 500 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, унинг ишончига кириб алдайди. Чинигул унга ҳужжатлари билан бирга келишини, одами ишончли эканини, ишончли бўлмаса бу ишларни қилмаслигини, таниши 15 кишини ҳужжатини тайёрлаб қўйганини айтиб, таниши орқали гаплашиб ўқишга киритиб қўйишига ишонтиради.
Шундан сўнг орадан 5 кун ўтиб, Чарос шаҳарга келиб, Чинигул билан учрашиб, савдо дўкони ёнида Чинигул ўзаро келишилган 500 АҚШ долларини ва ўқишга кириш учун топшириладиган ҳужжатлариниЧаросдан фирибгарлик йўли билан олган вақтда тезкор ходимлар томонидан ашёвий далил билан ушланган.
Суд мажлисида Чинигул қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, бошқа бундай ишларни қилмаслигини айтиб, қонуний енгиллик берилишини сўради.
Суд унга нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод тумани суди раиси
С.Низомов
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар