Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Фермер хўжалиги ерлари асоссиз олинмаган!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Фермер хўжалиги ерлари асоссиз олинмаган!

14 февраль 2021 йил
19
0
“Жиззах вил Зафаробод туман фермерини паланлар бажарилсада ерлари олиб қўйилган эмиш рабарлар этибори” номи остида ижтимоий тармоқларда (https://www.youtube.com/watch?v=wTbvptccXf8) тарқалган видео мурожаат юзасидан ўрганиш.

Видео мурожаатда қайд этилишича Зафаробод туманида Бирлик ҚФЙ ҳудудида яшовчи Пардабой Ражабов исмли фермернинг 2019 йил январь ойида ерлари олиб қўйилганлиги, Адлия томонидан текширилган ҳужжатларда фермернинг ҳужжатлари соҳталаштирилганлиги айтилмоқда. Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиевдан фермерга тегишли контурадан ерини қайтариб бериши сўралган.
Ушбу мурожаат бўйича маълум бўлишича, “Чаноқ” фермер хўжалигининг ер майдони 2019 йил 9 январда “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли қарорига асосан туман ҳокимлиги захирасига олинган. Фуқаро П.Ражабов юқоридаги мазмунда бунгача бир неча бор Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилган. Фуқаронинг Вазирлар Маҳкамасига қилган мурожаатини кўриб чиқиш мақсадида Зафаробод туман ҳокими раислигида 2021 йил 11 январь куни йиғилиш ўтказилиб, йиғилиш баёни расмийлаштирилган.
Йиғилиш баёнида қайд этилишича вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов йиғилишда сўзга чиқиб Зафаробод туманида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли қарори ижроси юзасидан ўтказилган мақбуллаштириш жараёнидан норози бўлган П.Ражабов ва бошқа фермер хшжаликлари раҳбарларининг мурожаатини ўрганиш бўйича вилоят ҳокимининг 2020 йил 6 мартдаги 01-708-сонли Фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, ушбу гуруҳ Зафаробод туманида ўтказилган мақбуллаштириш жараёнини тўлиқ ўрганиб чиқганлиги, мақбуллаштириш жараёни Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли қарори талаблари асосида ўтказилганлиги, қарор талаблари бузулмаганлиги ва қайта ўрганишга хеч қандай асос йўқлигини таъкидлаб ўтган.
Шунингдек, йиғилишда туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Т.Очилов сўзга чиқиб туманда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли қарори ижроси юзасидан ўтказилган мақбуллаштириш жараёнида тўлиқ иштирок этганлигини, С.Рахимов СИУ ҳудудида жойлашган “Чаноқ” фермер хшжалиги раҳбари П.Ражабовни яхши танишини, П.Ражабов ўтказилган мақбуллаштириш жараёнидан тўлиқ хабардор бўлганлигини, мақбуллаштириш жараёнида П.Ражабов фермер хўжалиги ерларини иҳтиёрий равишда яқин қариндоши(амакиси) И.Каримов раҳбарлик қилаётган “Зафаробод бойлиги” фермер хўжалигига қўшилишига рози бўлганлигини таъкидлаб ўтган.

Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар