Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Суд ислоҳатлари – халқ манфаати йўлида.

Суд ислоҳатлари – халқ манфаати йўлида.

17 февраль 2021 йил
20
0
Бугунги кунда хеч кимга сир эмаски, юритимизда ҳар бир жабҳада бўлгани каби суд тизимида ҳам кўплаб ўзгаришлар ва янгиланишлар бўлмоқда. Шундай ўзгаришлардан бири Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-662-сонли қонунида мужассам бўлди дейишимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни билан қуйидаги ўзгартишлар киритилди:
маъмурий суд ишларини юритишда назорат инстанцияси тугатилди;
апелляция шикояти қарор қабул қилинган кундай бошлаб бир ой давомида бириш мумкин бўлади (илгари бу муддат йигирма кун эди);
апелляция шикояти ва иш юритишга қабул қилиш масаласини ҳал этишга оид ажрим ҳақида иштирок этувчи шахслар уч кунда хабардор қилинади (илгари ажрим чиқарилган кунда амалга оширилар эди);
кассация шикоятини апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилингандан бир йилда берилиши мумкин (илгари қарор қонуний кучга киргандай кейин бир ой ичида берилиши мумкин эди);
манфаатдор шахслар ишларни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест келтириш ҳақидаги ариза биланОлий суд раиси ва Бош прокурорга ва уларнинг ўринбосарларига мурожаат қилишга ҳақли хисобланади.
Бундан ташқари, юқорида келтирилган қонун билан яна бир қанча ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ўзгартишлар фақат инсон манфаатларини кўзлаб, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришни янада кучайтириш мақсадида қилинаётганлиги юқорида қабул қилинган қонун билан ҳам ўз тасдиғини топмоқда. Зеро қонун устуворлигини таминлаш, адолатли қарорлар қабул қилиш бугунги биз қураётган янги Ўзбекистонинг судлари ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлирининг асосий мақсади десак адашмаган бўламиз.

Жиззах вилоят суди судяси
А.Хомидов

Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман судининг раиси
С.Низомов
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар