Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Ёшлар ойлиги доирасида Зомин ва Зафаробод туманларида хайрли ишлар давом этмоқда

Ёшлар ойлиги доирасида Зомин ва Зафаробод туманларида хайрли ишлар давом этмоқда

17 июнь 2019 йил
305
0

“Ёшлар ойлиги” доирасида Зомин ва Зафаробод туманларида “Бахтли болалик” лойиҳаси доирасида байрам дастурлари ташкил этилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва Жиззах горнизони ҳарбий оркестри ҳамда ҳарбий қисм хизматчилари билан ҳамкорликда ташкил этилган байрам дастури уйда таълим олувчи ўқувчилар ва туман ёшлари учун кутилмаган совғаларга бой бўлди.

Лойиҳа давомида ҳамкор ташкилотларнинг кўргазмали ва мусиқали чиқишлари намойиш этилди. Тадбир давомида тумандаги кам таъминланган, имконияти чекланган ҳамда уйда таълим олувчи ёшларга эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Шунингдек, Зомин тумани Даштобод шаҳри Ҳамид Олимжон маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Бобур Абдукаримов ҳамда Зафаробод тумани Писталикент маҳалласида истиқомад қилувчи Ҳасан Мансуровга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ногиронлик аравачаси тақдим этилди.

“Ёшлар ойлиги” доирасидаги “Бахтли болалик” лойиҳаси давом этмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар