Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туман ҳокимининг 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисидаги қарори имзоланди

Зафаробод туман ҳокимининг 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисидаги қарори имзоланди

30 сентябрь 2019 йил
288
0

Ижтимоий муҳофазага мухтож иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисидаги қарори.

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлар тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 Қ А Р О Р       Қ И Л А М А Н:

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида – 80 кишини ташкил этади,

Шу жумладан:

Ногиронларга-3 фоиз, (4 киши);

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга хамда кўп болали ота-оналар учун 7 фоиз (15 киши);  

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун 7 фоиз (39 киши); ‎‎

‎Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилганлар учун 7 фоиз (11 киши);‎

пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3 фоиз (4 киши);‎‎‎

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 3 фоиз (2 киши);

одам савдосидан жабрланган шахслар учун 3 фоиз (5 киши);‎

  1. 2020 йилда ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот ва мауссасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Корхона, ташкилот ва муассасалар рахбарларига ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойларини умумий миқдорининг камида 25 (йигирма беш) фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган 75 (етмиш беш) фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни хар бир квота тоифаси бўйича иш ўринларини банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва мазкур қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
  3. Иш ўринларини банд қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан 2020 йил 1 апрелига қадар банд қилинган иш ўринларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарорига асосан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш амалга оширилсин.
  4. Корхона, ташкилот ва муассасалар рахбарлари ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналадиган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) хамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Бандликка кўмаклашиш марказига Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этилсин.

  1. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан дасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига мувофиқ жарима солиниши белгилансин.
  2. Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.
  3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилган тақдирда ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
    5 мартдаги ПҚ–4227-сон 1 боб, 2 банди. Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин.
  4. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази бир хафта муддатда ушбу қарорни иловада кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига еткаёзсин ва мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
  5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Ризаев зиммасига юклатилсин.

                                              Туман ҳокими              И.Қаршибоев

2019  йил “30” сентябрь  769-сон  

                               Зафаробод тумани

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар