Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туман ҳокимининг куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори имзоланди

Зафаробод туман ҳокимининг куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори имзоланди

30 сентябрь 2019 йил
302
0

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,  1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

                                                       ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сон қарори хамда Жиззах вилояти ҳокимининг 2019 йил 28 августдаги 314-сонли қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Қуйидагилар:

а) Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохани барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, ахоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соха объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

б)  0,5 км ичимлик сув қувури ва 41,81 км электр тармоқларини, шунингдек, 9 дона трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий мухандислик коммуникациялари ва технолигик асбоб-ускуналарини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) 0,2 км ичимлик сув қувури, 333,7 км электр тармоқлари, шунингдек, 105 дона трансформатор подстациясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) 2 та болалар боғчаси, 1 та соғлиқни сақлаш муассасалари ва амбулатория-поликлиника муассасалари, ўз ичига оладиган ижтимоий соха объектларини  2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) 8 та кўп квартирали уйларда 6,2 минг кв.м том қисмини, 24 дона кириш жойларни, шунингдек 18 дона темир эшиклар ўрнатиш, 8 та уйларнинг фасад қисмларини таъмирлаш, 86 та ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, 10 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ 0,8 минг кв.м йўлкаларни бетонлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) иқтисодиёт тармоқлари учун 1,2 минг. тонна хажмида, шу жумладан ахоли учун 0,7 минг тонна, бюджет сохаси ташкилотлари учун 0,5 минг тонна кўмир махсулотлари ғамлашни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир махсулотлари ғамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) ахолига 341.8 тонна хажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ;

з)          туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича ўз ичига оладиган                2019-2020 йиллар куз-қиш даврига туман комиссияси (кейинги ўринларда- туман комиссияси) таркиби 8-иловага мувофиқ;

  1. Туман комиссияси раиси ўринбосарлари ва комиссия аъзолари:

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини тахлил қилиш асосида коммунал соха ташкилотлари, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соха объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг холати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

ҳудудлар бўйича корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда туман ҳокимлиги томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, шунингдек, вилоят иқтисодиёти ва ижтимоий сохани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

  1. туман ҳокимлиги:

туман ҳокимлиги рахбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий сохани  2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсин.

туман ҳокимлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар рахбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий сохани  2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклансин.

  1. Туман комиссияси раиси ўринбосарлари:

ҳудудларда ижтимоий соха объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, махаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқларининг махаллалар ҳудудларининг санитария холати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир махсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб, шахсан ўз назоратига олсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун маъсул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни хал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тегишли туман корхона ва ташкилотлар рахбарларининг шахсий масъулятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.

  1. Зафаробод туман электр таъминоти корхонаси (А.Абдувалиев), Жиззах вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали, 2-сонли туманлар аро участкаси Зафаробод туман бўлими (Ш.Сайфуллаев) куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида хал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, ахоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.
  2. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, Зафаробод туман электр таъминоти корхонаси (А.Абдувалиев), Жиззах вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали, 2-сонли туманлар аро участкаси Зафаробод туман бўлими (Ш.Сайфуллаев), асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир махсулотларини барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги тўғрисида огохлантирилсин.
  3. Туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б (М.Абирқулов) жойларга чиқиб ижтимоий соха объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.
  4. Туман ҳокимининг ўринбосари (Б.Усмонов), Иқтисодиёт ва саноат бўлими (Л.Хосилбеков)лар туман ҳокимлиги билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача:

2018-2019 қиш-бахор даврида қишлоқ ҳўжалиги махсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий тахлил қилиш асосида ахолининг эхтиёжларидан келиб чиқиб, ҳудудлар бўйича 2019-2020 қиш-бахор даври учун қишлоқ хўжалиги махсулотлари асосий турларини ғамлашнинг реал хажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар махсулотларини ғамлашга алохида эътибор қаратсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги махсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва махсулотларни зарур тарзда сақланиши учун маъсул шахсларни белгилаш бўйича белгиланган тартибда аниқ таклифларни киритсин.

  1. Туман Молия бўлими (О.Нурматов) туман комиссиясининг ҳулосасига кўра зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий сохани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни топиш чораларини кўрсин.
  2. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарор бажарилишининг бориши хар чоракда туман комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсии.

  1. “Зафар йўлидан” тахририяти (Н.Қудратова):

мазкур қарор ҳокимликнинг расмий веб-сайтига ҳамда махаллий матбуотда чоп этилсии ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсии.

  1. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 5 сентябрдаги 1185-сонли ва 2018 йил 31 июлдаги 598-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.
  2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, Б.Усмонов, М.Абирқуловлар зиммасига юклансин.
  3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

                              Туман ҳокими                     И.Қаршибоев

“ 30 ” сентябрь 2019 yil

800-сон Зафаробод тумани 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар