Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ОЗОД ЮРТНИНГ ОБОД МАНЗИЛЛАРИ

ОЗОД ЮРТНИНГ ОБОД МАНЗИЛЛАРИ

21 январь 2020 йил
205
0

2019 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларига асосан вилоятимиздаги 189,1 минг аҳоли яшайдиган 36 та қишлоқ ва 4 тамаҳаллада 458 миллиард сўмлик қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

23 минг 26 та ҳовли жойлар, 405 та кўп қаватли уйлар, 139 та ижтимоий соҳа объектлари (жумладан, 66 та мактаб, 37 та мактабгача таълим, 20 та соғлиқни сақлаш муассасалари ва 16 та бошқа объектлар) таъмирланди. 147,5 километр ичимлик суви, 389,5 километр ички йўллар, 356,1 километр электр ва 15,5 километр табиий газ тармоқлари таъмирланиб, реконструкция қилинди.

—Амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари замирида олижаноб халқимиз манфаати ётганлиги аҳамиятлидир,—дейди меҳнат фахрийси “Дўстлик” ордени соҳиби абдуллажон қаршибоев. —Янгиланаётган қишлоқ ва маҳаллаларни, кўча ва хиёбонларни кўрган киши беихтиёр ич-ичидан қувонади. Президентимизнинг “Хароб ва файзи йўқ жойда яшаётган аҳолининг кайфияти ҳам, келажакка ишончи ҳам бўлмайди”,—деган пурмаъно сўзларикенг кўламли қурилиш ва ободонлаштиришишларида намоён бўлди.

Дарҳақиқат, бугун қайси туманга борманг, ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари жадалликда давом этаётганлигига гувоҳ бўласиз. “Обод марказ” лойиҳаси доирасидаги қурилиш, таъмирлаш ишларининг миллий меъморчилик анъаналари асосида олиб борилаётганлиги бино ва иншоотларга ўзгача чирой бахш этаётир.

Қувонарли томони шундаки, 2018 йилда вилоятимиздаги 29 та қишлоқнинг меъморий қиёфаси тубдан янгиланган бўлса, 2019 йилда 11 та туман маркази шаҳар қиёфасини олди. Жами 40 та фуқаролар йиғинларида йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи қондирилди.

—Туманимиз маркази—“Зафаробод” шаҳарчаси қисқа фурсатда таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди,—дейди ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти мувофиқлаштириш бўйича зафаробод туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари яхшибой тўйчиев. —“Обод марказ” лойиҳасидоирасидабўстон маҳалласидаги маданият маркази мукаммал таъмирланиб, халқимизнинг мароқли дам олиб, кўнгилли ҳордиқ чиқарадиган жойига айланди. янгидан хотира майдони барпо этилди. Алишер навоий хиёбони янгича тус олди. “Агробанк”нингтуман филиали биноси ва бандликка кўмаклашиш маркази қурилиб, ишга туширилди. Энг муҳими ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари ҳозир ҳам зарррача сусайгани йўқ.

Вилоятдаги ҳар бир туманнинг замонавий архитектура меъёрлари асосидаги бош режаси ишлаб чиқилди. Унга асосан ижтимоий соҳа, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, маъмурий бинолар ва бошқа иншоотларзамонавий шаҳарсозлик ва меъморчилик талабларига мос тарзда қайта қурилмоқда. марказий кўчалар кенгайтирилаётир. Мазкур тадбирлар вилоятимизнинг энг чекка тумани янгиобдда ҳам қизғин тус олган.

Туманда “Обод марказ” дастури доирасида хотира майдони, нуронийлар маскани,истироҳат боғи, давлат хизматлари маркази, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, туман молия бўлими, 70 ўринли болалар боғчаси, 100 ўринли тикувчилик цехи ҳамда лойиҳа қиймати 1,9 млрд. сўмлик тиббиёт бирлашмаси,тез тиббий ёрдам, туғруқ бўлимлари бинолари қурилиб, ишга туширилди.

Бундай хайрли ишлар нафақат зафаробод ёки янгиобдда, балки вилоятимиздаги барча туманларда давом этаётир.2020 йилда ҳамвилоятимизда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод марказ” дастурлари доирасидаги ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишларикўлами янада кенгайяди.саноат корхоналари сони кўпаяди. Бу қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради. Бир сўз билан айтганда яқин келажакдавилоятимиздаги барча қишлоқ ва маҳаллалар, туман марказлари ҳар жиҳатдан обод ва кўркам гўшага айланади.

Бекпўлат Тоғаев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар