Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафарободда 100 нафар аёлни ишли қиладиган гидропоника усулидаги иссиқхона қурилишига тамал тоши қўйилди

Зафарободда 100 нафар аёлни ишли қиладиган гидропоника усулидаги иссиқхона қурилишига тамал тоши қўйилди

21 февраль 2020 йил
310
0

Зафаробод туманида гидропоника усулидаги иссиқхона қурилишига тамал тоши қўйилди. Тадбиркор Фарида Рахмонова ташаббуси билан ишлаб чиқилган 5 млн долларлик иссиқхона лойиҳаси Жанубий Корея Республикаси “KUN YOUNG” компаниясининг 1.5 млн. долларлик инвестицияси иштирокида барпо этилади.

Иссиқхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қўшимча қиймат занжирини ташкил қилган ҳолда етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга мўлжалланган. Иситиш тизими электроэнергия, кўмир, солярка ёки газда узлуксиз ишлаш имконига эга. 

Фарида Раҳмонова ўтган йили ЎзЛиДеП ташаббуси билан ўтказилган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг республика босқичида 2-ўринни қўлга киритди. У чекка қишлоқдаги  хотин-қизларни иш билан таъминлаш, камбағаллик даражасини пасайтиришга ҳисса қўшиш мақсадида янги лойиҳага қўл урди.  

Иссиқхона жорий йилнинг сентябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Ҳозирда 5 гектар иссиқхона, 250 тонналик холодильник, томат заводи қурилиши бошлаб юборилди. Иссиқхонада йилига 1000 тонна помидор ҳосили етиштирилиб, Ростов, Қозон ва Нурсултон шаҳарларига экспорт қилинади. Лойиҳа ишга тушиши билан 100 нафар хотин-қизлар учун янги иш ўрни яратилади. 

Абдусаттор ИСЛОМОВ,

Зафаробод туман ДСИ бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар