Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Жиззах вилоятида 27 март ҳолатига кўра коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади

Жиззах вилоятида 27 март ҳолатига кўра коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади

27 март 2020 йил
150
0
Д2020 йилнинг 3 февраль санасидан бошлаб шу кунгача коронавирус касаллиги туфайли, эпидемик вазият нохуш бўлган хорижий давлатлардан вилоятимизга жами 1236 нафар фуқаро кириб келган.
Мазкур фуқароларнинг барчаси тиббий кузатувга олинган. Улардан 19 нафари коронавирус билан касалланган шахслар билан бирламчи мулоқотда бўлганлиги сабабли, вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг махсус боксларига ётқизилган. Уларда ҳозиргача коронавирус инфекцияси аниқлангани йўқ.
Жами кузатувга олинган фуқароларимиздан шу кун ҳолатига 233 нафари назоратдан чиқарилди. Назоратда қолган бошқа фуқароларнинг 517 хонадонида оила аъзолари билан уй шароитида карантинга олинган.
Соғлиқни сақлаш бошқармасининг тизимидаги даволаш профилактик муассасаларининг УАШ ва патронаж ҳамширалари томонидан ҳудудларда кунлик назорат ишлари кучайтирилиб, ҳар бир хонадонда тарғибот ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.
Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича берилаётган тавсиялар ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.
Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси Ахборот хизматискачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар