Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Туман ҳокимининг қарори: "Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида"

Туман ҳокимининг қарори: "Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида"

31 март 2020 йил
171
0

“___” _______ 2020 йил   42 - сонли     Зафаробод шахарчаси

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31-январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2003 йил 1-2 сон 174-модда) 18-бандига асосан

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Туман ҳудудидаги жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган автранспорт воситалари ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
Техник кўригни ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Туман ҳудудида хисобда турган юридик шахсларга тегишли автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш графиги 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда ўз вақтида режа жадвали асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
биринчи марта - 1 март - 30 июнда;
икинчи марта - 1-сентябрь - 31-октябрга қадар ўтказилсин;
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 - март - 30-июнда;
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 15 - февралдан - 31 - августгача.
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси (Ғ.Эрбеков)га:
Транспорт воситаларининг техник холати, улардан, фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш
Транспорт воситаларининг техник холати ва ускуналари йўл харакати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин.
7. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31-январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ўтказилсин.
8. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 2 февралдаги 150-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.
9. “Зафар йўлидан” тахририяти (Н.Қудратова) мазкур қарор махаллий матбуотда чоп этилиши ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари (Э.Миразимов) зиммасига ҳамда ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими (И.Хаджамқулов)га юклатилсин.
11. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Туман ҳокими в.в.б Қ.Ризаев






Туман ҳокимининг 2020 йил ____ февралдаги _____-сонли қарорига 1-илова

Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси
ТАРКИБИ


Ғ.Эрбеков - туман ИИБ ЙХХБ катта инспектори, комиссия раиси

комиссия аъзолари:

Б.Хамроқулов - туман табиатни мухофаза қилиш инспекцияси
бошлиғи

Э.Саримсақов - туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

4. Т.Бахриев - туман “Агротехсервис” МЧЖ раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар