Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » 6 апрель ҳолатига кўра Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади

6 апрель ҳолатига кўра Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади

07 апрель 2020 йил
157
0
2020 йил 06 апрель соат 14:00 ҳолатига Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади.
05 апрель куни 12 нафар фуқаро стационар назоратга олинган эди. Уларнинг 9 нафарида таҳлил натижаси манфий чиққанлиги сабабли стационар назоратдан чиқарилди. Қолган 3 нафар фуқароларда стационар назорат олиб борилмоқда.
Шунингдек, шу кунгача хорижий давлатлардан вилоятимизга келган 2027 нафар фуқаро тиббий кузатувга олинган. Улардан шу кун ҳолатига 1954 нафари назоратдан чиқарилди. Назоратда қолган 73 фуқаро билан иккаламчи мулоқотда бўлганлиги сабабли 292 фуқаро уй шароитида карантинга олинган.
Вилоятимизда коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бу борада барча зарурий чоралар кўрилаяпти.
Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича берилаётган тавсиялар ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.
Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси Ахборот хизматискачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар