Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » 2020 йил 17 апрелга кўра Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 нафарни ташкил қилмоқда

2020 йил 17 апрелга кўра Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 нафарни ташкил қилмоқда

17 апрель 2020 йил
315
0
2020 йил 17 апрель соат 09:00 ҳолатига кўра, Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 нафарни ташкил қилмоқда.
Уларга шифокорлар томонидан Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг тавсиялари, халқаро тажриба ва белгиланган стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.
Шунингдек, шу кунгача эпидемик вазият нохуш бўлган давлатлардан вилоятимизга келган 2436 нафар фуқаро тиббий кузатувга олинган. Улардан шу кун ҳолатига 2037 нафари назоратдан чиқарилди.
186 нафар уй карантинида, 215 нафари стационар карантинга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, мутасадди бошқарма ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суруштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича берилаётган тавсиялар ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.
Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси Ахборот хизмати.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар