Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» “ҲАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛИШ УЧУН ЧИН КЎНГИЛДАН ИШЛАШ КЕРАК”

“ҲАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛИШ УЧУН ЧИН КЎНГИЛДАН ИШЛАШ КЕРАК”

05 июнь 2020 йил
118
0



Куни кеча Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтқазилган видеоселектор йиғилишида авваломбор коронавирус пандемиясига боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Ҳақиқатдан ҳам пандемия ҳозирда энг долзарб муаммолардан бўлиб турибди. Буни бутун дунё мамлакатлари миқёсида кўришимиз мумкин.
Охирги бир ойда 32 та чартер рейс ва чегара постлари орқали 28 мингдан ортиқ фуқаролар юртимизга олиб келинди, бу шундан далолат берадики чет элда юрган фуқароларимиз соғлиқлари ҳам биз учун муҳимлигини кўрсатади. Бу билан шуни таъкидлаш керакки, ҳар биримиз ўзимиз, оиламиз ва яқинларимиз соғлиқлари учун бефарқ бўлмаслигимизни ва карантин қоидаларига қатъий амал қилиш кераклигини кўрсатади.
Давлатимизда аҳолини бандлиги, янги иш ўринлар яратиш, ишсизларни иш билан банд этиш энг муҳим, долзарб масалалардан ҳисобланади.
Давлатимиз раҳбари, бугун бизнинг асосий мақсадимиз камбағал оилаларнинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини иш билан таъминлаб, уларни муҳтожликдан чиқариш эканини, шунинг учун ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг муаммоси билан алоҳида шуғулланиш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.
Камбағалликни қисқартириш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастурига асосан қўшимча 1 триллион сўм маблағ ажратилди. Умуман айтганда эса, жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурларига 4 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда. Оилавий тадбиркорлик учун кредитлар бериш механизми соддалаштирилади.
Ўзбекистон Ҳалқ демократик партиясининг Сайловолди дастурига киритилган, сайловчиларимиз, партиямизнинг электоратлари интизорлик билан кутиб келаётган яъни, “Истеъмол саватчаси ва яшаш минимуми тўғрисида”ги Қонунини жорий йилнинг октябр ойига қадар қабул қилиш бўйича режалаштирилган ишларни тезлаштириш бўйича тегишли вазирликга топшириқ берилди.
Пандемия даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича йил якунига қадар қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.
Азиз юртдошлар, юртимиз ривожи учун келинг ҳар биримиз ҳозирги оғир шароитда ўз вазифаларимизни ситқи дилдан, виждонан бажарайлик ва муҳтож оилаларга берилган имкониятнинг барчасини уларга тўлиқ муҳайё этайлик. Бу билан юртимизда камбағал оилалар сони кескин камайишига ва юртимиз равнақига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.
Давлатимиз раҳбари ҳар бир фуқаронинг муаммоси билан алоҳида шуғулланиш, бу синовли даврда рақамлар ортидан қувиш эмас, балки халқни рози қилиш учун чин кўнгилдан ишлаш керак эканлигини таъкидладилар.

Урол Ўразбоев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ва
ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар