Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод тумани Адлия бўлими томонидан Хотин-қизлар фаоллари ва “Аёллар дафтари” киритилган фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.

Зафаробод тумани Адлия бўлими томонидан Хотин-қизлар фаоллари ва “Аёллар дафтари” киритилган фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.

07 ноябрь 2022 йил
233
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2022 йилдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармони қабул қилинган.

Мазкур Фармон ижроси бўйича Зафаробод туман адлия бўлими томонидан ўзининг ваколати доирасида аёлларнинг қонун билан кафолатланган ҳуқуқлари, уларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, шу билан бирга уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масаласида учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Навбатдаги учрашув 2022 йилнинг 7 ноябрь куни туман адлия бўлими биносида, барча маҳалланинг хотин-қизлар фаоллари, туманнинг “Самарқанд”, “Бўстон”, “Узун” ва “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинидан “Аёллар дафтари” киритилган фуқаролар иштирокида ўтказилди.

Бунда, иштирокчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш билан бирга “Аёллар дафтари” киритилган фуқароларга берилаётган имтиёзлар, эрта турмушни олдини олиш, оилаларда ажримларни олдини олиш, аёлларнинг қонун билан кафолатланган ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, жисмоний ва рухий тазйиқ, зўравонликларга йўл қўймаслик, оилада ичкилик бозликка барҳам бериш масалалари бўйича батафсил тушунчалар берилди.

 

 Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар