Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Ўзгалар мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш жинояти тушунчаси

Ўзгалар мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш жинояти тушунчаси

15 декабрь 2022 йил
583
0

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин деб белгилаб қўйилган. Келтирилган ушбу норамадан маълум бўладики, мулк дахлсиз ва унга тажавуз қилиш қонунга хилоф ҳисобланади.

Сўнги пайтларда ўзига ишониб топширилган ўзганинг мол-мулкни ўзлаштириш ҳолатлари тез-тез учраб турибди. Бундай ҳолатлар Ўзбекстон Республикаси қонунчилигига кўра, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш деб баҳоланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддасида  ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жинояти келтириб ўтилган бўлиб, унга кўра айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жиноят деб ҳисобланади.

Талон торож қилишнинг объекти ўзгалар мулки ҳисобланади.

Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш деганда, айбдорга ишониб топширилган  ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш тушунилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги 11-сонли қарорида ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш тушунчасига қуйидагича тушунтириш бериб ўтган, мансаб вазифалари ёхуд шартномавий муносабатларга кўра, ўзганинг мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахснинг мазкур мулкни қонунга хилоф равишда текинга ўзининг мулкига ёки бошқа шахснинг мулкига айлантириши айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш дейилади. Жиноят-процессуал кодексининг 325-моддаси 2-қисмига мувофиқ, Жиноят кодексининг 167-моддасида назарда тутилган ва устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахсга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари фақат мазкур юридик шахс раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра қўзғатилади.

Ўзлаштириш деганда, айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўз манфаатлари йўлида мулкдорнинг эркига қарши равишда ушлаб қолиш ва фойдаланиш тушунилади.

Жиноят кодексининг 167-моддасида ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятига нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари белгилаб қўйилган. Унга кўра:

Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, - базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) кўп миқдорда;

б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

г) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса, - базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) жуда кўп миқдорда;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;

г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Ўзгалар мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш жиноятининг олдини олишда ўзини-ўзи бошқариш органлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари билан ҳамкорликда иш олиб борилса, ҳар қандай кўринишдаги салбий ҳолатларга барҳам берилган бўлади. Айтиш мумкинки, ҳамкорликдаги ишлар натижасида жамиятда қонунбузилишга йўл қўйилишининг олди олиниши, камайиши, балки умуман бўлмаслигини таъминлаши мумкин.

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси С.Низомов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар