Зафаробод тумани "Писталикент"ШФЙда Вилоят ИИБ бошлиғи фуқаролар билан учрашди.
Жорий йилнинг 23-декабрь куни Зафаробод туманининг 3-сектор ҳудуди "Писталикент" ШФЙ ҳудудида, Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Т.Қодиров фуқаролар билан учрашди. Учрашувда маҳалла фаоллари, фуқаролар, туман ҳокми Ў.Рахманов, туман прокурори А.З.Турсунбоев, туман ИИБ бошлиғи подполковник О.Қ.Эшбеков, туман ДСИ бошлиғи А.Исломов, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Учрашувда газ, ичимлик суви, электр таъминотида узилишлар бўйича тушинтиришлар берилди. Шунингдек фуқаролар томонидан, ободонлаштириш, тиббий ёрдам, ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Учрашув давомида ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Т.Қодиров, ҳар бир киши электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этишлари лозимлигини тиъкидлади.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.