Зафаробод туманида буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади.
Жорий ийлнинг 9-феврал куни Зафаробод туманида, буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда улуғ донишманд, мутафаккир зот Ҳазрат Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Шунингдек туман Маданият марказида Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий фаолияти, унинг асарлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Тадбирда ўқувчи ёшлар ва Маданият ҳодимлари томонидан, Алишер Навоий ғазаллари, қўшиқлари ижро этилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.