Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

28 февраль 2023 йил
160
0

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш тамойилининг таъминланиши ҳақиқий демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

“Инсон ҳуқуқлари” кенг қамровли тушунча бўлиб, у туғилишдан тортиб, жамият ҳаётининг барча соҳаларида фуқаронинг эркин иштирок этишгача бўлган ҳуқуқларига таалуқлидир. Халқаро даражада, бир томондан, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ва иккинчи томондан, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар фарқланади. Айни пайтда инсоннинг барча ҳуқуқлари универсал, бўлинмас, ўзаро боғлиқдир. Шу билан бирга, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва уларни ҳурмат қилишга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда, фуқаролик ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайдиган ҳуқуқий тизим ташкил этилган. Демократия ва фуқаролик жамиятининг асосий институтлари шакллантирилмоқда. Ҳуқуқни қўллаш ҳуқуқий тизим ташкил этилган. Демократия ва фуқаролик жамиятининг асосий институтлари шакллантирилмоқда. Ҳуқуқни қўллаш амалиёти йилдан – йилга такомиллашиб бормоқда.

Хулоса қилиб айтганда, ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида амалга ошираётган ишларимиздан кўзланган мақсад битта – қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва тиклаш. Зеро, қонун устуворлиги таъминланган жамиятда тараққиёт бардавом бўлади.

Жиноят ишлари бўйича

Зафаробод туман судининг

девонхона мудири А.Қурбонов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар