Зафаробод тумани “Ёрқин” ШФЙда, вилоят прокурори Сайёр қабули бўлиб ўтди.
Аҳолини билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Жорий йилнинг 5 май куни Зафаробод тумани “Ёрқин” ШФЙда Жиззах вилояти прокурори, Адлия катта маслаҳатчиси, 2-сектор раҳбари И.Эргашходжаевнинг Сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда туман ҳокими Ў.Рахманов, туман прокурори А.Турсунбоев, вилоят ва туман мутасаддилари, маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, маҳалла ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди. Қабулда 60 нафар фуқаролардан мурожаат келиб тушди.
Асосан электр симёғочлар, трансформатор, ички йўллар, ишсизлик, тиббиёт билан боғлиқ масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган 46 та мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди, электр симёғочлар, трансформатор ва ички йўллар билан боғлиқ 14 та мурожаат назоратга олиниб, ижроси бўйича муддатлар белгиланиб, мутасадди раҳбарларга қатъий топшириқлар берилди.
Қабул давомида ёшларга контракт маблағларини тўлаб бериш бўйича ҳамда ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида имтиёзли кредит сертификатлари топширилди. Шу билан бир қаторда сайёр қабул давомида 15 нафар фуқароларга бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.