ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯ КУЧГА КИРДИ.
01.05.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конститутцяивий қонун 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.
Қонунга асосан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, унинг янги таҳрири тасдиқланди.
Конституциявий Қонун референдум якунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган кундан эътиборан 2023 йил 1 майдан кучга кирди.
Конституция нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри амал қилади.
Амалдаги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтдан ўз фаолиятини янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган ваколатларга мувофиқ амалга оширади.
Конституциянинг 92-моддаси учинчи қисмининг Олий Мажлис Сенатининг сайланадиган (тайинланадиган) аъзолари сонини белгиловчи қоидалари 2024 йилда навбатдаги чақириқдаги Сенат шакллантирилиши бошланганидан амалга киритилади.
Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликни Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини икки ойлик муддатда ишлаб чиқиш топширилди.
Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахронов